Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қуруқ мевалар учун олинган валютани сотиш керак эмас

03.02.2016

? Бизнинг кичик корхонамиз қуруқ меваларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланади. Биз валютани мажбурий тартибда сотишимиз кераклиги ростми?

 

Йўқ. 2000 йил 29 июндаги 245-сон Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига мувофиқ микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми мажбурий сотишдан озод қилинган.

 

Экспорт товарларни Рўйхат бўйича амалга оширадиган корхоналар бундан мустасно, бунда сотишдан тушадиган хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилиши лозим. Бунда қуруқ меваларнинг аксарияти “Қуритилган мевалар, 0801-0806-товар позицияларидан ташқари; ёнғоқлар ёки мазкур гуруҳнинг қуритилган мевалари аралашмаси” ТИФ ТН 08 13 кодлари товар позициясига киритилган, бу юқорида кўрсатилган Рўйхатга кирмайди.

 

Яна қайд қиламизки, Рўйхатга ўзгартиришлар киритилган бўлиб, улар 2016 йил 1 январдан кучга кирган. Бу ҳақда батафсил маълумотлар шу ерда. Ундан 0904 коди чиқарилиб, 8544 коди киритилган.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 228