Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Собиқ эр алимент миқдорини ошириши мумкин

18.02.2016

? Ходим қўлига 200 000 сўм олади ҳамда барча суммани дарҳол собиқ хотинининг картасига алимент сифатида ўтказишни илтимос қилаётир. Айтингчи, шу тўғрими?

 

Оила қонунчилиги билан ота-онага вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбурияти юкланади (Оила кодексининг 96-моддаси 1-қисми - ОК). Бунинг учун бир неча усуллар кўзда тутилган.

 

Улардан бири – вояга етмаган болаларга таъминот бериш тўғрисида келишув тузиш (алимент тўлаш тўғрисидаги келишув). Ҳужжат нотариал тарзда тасдиқланадиган шаклда тузилади ва ота-она ихтиёрига кўра алимент миқдорини, бироқ болалар суд тартибида олишлари мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаган суммани белгилайди (ОКнинг 133-моддаси 2-қисми).

 

Суд тартиби алимент тўлашнинг иккинчи усули ҳисобланади ҳамда биринчи усулдан фарқли ўлароқ ихтиёрий эмас, балки мажбурий ҳисобланади.   У билан алиментнинг қуйидаги миқдорлари кўзда тутилган: битта болага ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг ¼ қисми, иккита болага 1/3 қисми, учта ва ундан кўп болага  ½ қисми. Улушларнинг миқдори алимент тўловчи мурожаат қилиб, судга эътиборга лойиқ ҳолатларни тақдим этганда камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.  (ОКнинг 99-моддаси).

 

Алимент ҳар ойда иш берувчи томонидан ушлаб қолинади ва иш ҳақи тўланган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмай алимент олувчига тўланади ёки ўтказилади (ОКнинг 137-моддаси).

 

Ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим (Меҳнат кодексининг 164-моддаси).

 

Қайд қилиш жоизки, иш берувчида ходимнинг иш ҳақидан пул маблағларини чегириб қолиш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлганда ушлаб қолиш мажбурий тартибда эмас, балки ихтиёрий равишда амалга оширилади, бинобарин, юқорида кўрсатилган чекловларни қўллаб бўлмайди.

 

Қуйидагилар ушлаб қолишни амалга ошириш учун асос бўлади. Қоидага кўра, иш ҳақи тўлаш ходим томонидан ишлар бажариладиган жойда амалга оширилади ёхуд жамоа ёки меҳнат шартномасида белгиланган шартларда унинг аризасида кўрсатилган банкдаги ҳисобвараққа ўтказилади.

 

Агар меҳнат шартномаси тузилаётган пайтда мазкур маълумотлар ва (ёки) шартлар киритилмаган бўлса, меҳнат қонунчилиги унинг шартларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш имконини кўзда тутади. Бунинг учун шартномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган қўшимча келишув ёзма шаклда тузилади.

 

Амалдаги меҳнат қонунчилиги ходимга тўланиши лозим бўлган суммани у кўрсатган ҳисобвараққа ўтказиш йўли билан, ҳатто ҳисобварақ бошқа шахснинг номига очилган бўлса ҳам тўлашни тақиқламайди.

 

Шундай қилиб, ходимнинг иш ҳақини собиқ хотинининг картасига ўтказиш тўғрисидаги аризаси ҳамда иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган меҳнат шартномасига тегишли қўшимча келишув мавжуд бўлганда, иш берувчи ходимнинг барча иш ҳақи суммасини унинг собиқ хотинининг картасига ўтказиши мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз. 

 

 

Мавзу бўйича мақола:


Алимент – бу собиқ рафиқангиз учун эмас, балки фарзандингиз учун

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан мавзуга доир жавоблар:

 

Иш ҳақидан 33 фоиз миқдорида (1/3 қисмидан) алимент ушлаб қолиш тартиби қандай? 6 фоиз миқдоридаги почта харажатлари учун ким тўловни амалга ошириши керак?

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1488