Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Суткалик қабул қилувчи томоннинг ҳимматига боғлиқ

26.11.2015

? Ташкилотимиз вакилини Италияда ўтказиладиган конференцияга таклиф қилишди. Барча харажатларни қабул қилувчи томон тўлайди. Хизмат сафарига юборилган ходим унга суткалик тўланишини талаб қилмоқда. Унга тўловни амалга оширишимиз шартми?

 

 

Бундай вазиятда Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (Молия вазирининг 19.10.2015 йилдаги 92-сон буйруғи билан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 19.11.2015 йилда рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш керак. Унда хорижга хизмат сафарига борадиган ходим қабул қилувчи томон ҳисобидан бепул овқат (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминланган ҳолларда суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган шахснинг шахсий эҳтиёжларини қоплашга бошқа харажатлар учун суткалик харажатлар меъёрининг 30 фоизи миқдорида тўланиши кўрсатилган.

 

Қабул қилувчи томон овқатланишдан ташқари ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун маблағлар билан таъминлаган тақдирда суткалик харажатлар (бошқа харажатлар) тўланмайди.

 

Қабул қилувчи томон овқатланиш ва бошқа харажатларни қоплаш учун берган маблағлар суммаси кўрсатилган Низом билан белгиланган суткалик харажатлар меъёридан кам бўлса, хизмат сафаридан қайтиб келиб бўнак ҳисоботи топширилганида ташкилотнинг раҳбари қарори билан хизмат сафарига бориб келган ходимга тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ортиқча пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда, қабул қилувчи томон тўлаб берган маблағлар ва Ўзбекистонда амалдаги суткалик харажатлар меъёрлари ўртасидаги тафовут суммаси қопланади.

 

Кўрсатилган қўшимча тўловларни тўлаш ташкилотда хорижий валютадаги кредитларни (Ўзбекистон томонидан кафолатланган ҳамда кафолатланмаган) сўндириш мажбуриятларидан, импорт контрактлари бўйича (товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича) чет эллик ҳамкорга тўловлардан ва Давлат бюджети олдидаги мажбуриятлардан озод бўлган ўзининг валюта маблағлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. Агарда ташкилот юқорида келтирилган тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар учун хорижий валютани ички валюта бозоридан сотиб олган бўлса, кўрсатилган қўшимча тўловларни тўлаш амалга оширилмайди.

 

 

 Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах