Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Техник кўрикдан қачон ўтилади

24.06.2015

? Сентябрь ойида менинг автомобилимни техник кўрикдан ўтказиш муддати келади. Эшитишимча, уни энди фақат июнь ва август ойларида ўтказишади. Шу тўғрими?

 

 

− Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан (ТК) ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2003 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан тартибга солинади.

 

 

Низомга асосан юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари 2 йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади. Бунда шунга изоҳ бериб ўтиш жоизки, уларнинг транспортлари тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган 1 ёки йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бўлиши керак. ТК биринчи марта – 1 мартдан 30 июнга қадар, иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябрга қадар ўтказилади.

 

 

Ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) автомобилни, юқорида кўрсатилган транспорт воситалари бундан мустасно, техник кўрикдан 2 йилда 1 марта ўтказиш зарур.

 

Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (юқорида кўрсатилган транспорт воситалари бундан мустасно), йилда 1 марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Бунда юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари  1 мартдан 30 июнга қадар, жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари эса  1 сентябрдан 31 октябрга қадар ТКдан ўтказилади.

 

 

ТКни ўтказиш транспорт воситасига боғлиқ ҳолда пулли асосда амалга оширилади, йилда 2 марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган иккинчи марта техник кўрикдан ўтказиш бундан мустасно.

 

Йиғим ТКни ўтказиш учун:

 

транспорт воситалари учун (мототранспорт, тиркама ва яримтиркамалар бундан мустасно) – ЭКИҲнинг 0,1 миқдорида;

 

мототранспорт, тиркама ва яримтиркамалар учун - ЭКИҲнинг 0,05 миқдорида ундирилади. Тиркамаларни ТКдан ўтказиш ярим тиркамалар (транспорт воситаси яримтиркама деб эътироф этилганда) учун белгиланган муддатларга ўтказилади.

 

ТК мавжуд эмаслиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси билан назарда тутилган жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтиш ортиқчалик қилмайди:

 

 

ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ... транспорт воситаларини бошқариши ЭКИҲнинг ярим баравари миқдорида (59 200 сўм) жарима солишга сабаб бўлади

Елена Ермохина,

эксперт-юристимиз. 

 

 

 

____________________

 

1 Енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари..

 



 

Курс валют

2017-07-18
  • USD:4042.47 (+27.97) сум
  • EUR:4613.28 (+44.38) сум
  • RUB:67.51 (+1.02) сум