Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзгартириш асносида қўшнилар ва қонун ҳақида ҳам ўйлаб кўринг

18.03.2016

? Иккинчи қаватдаги қўшниларимиз балконни кенгайтиришди ва энди у ойнамиз тепасида хавф солиб турибди. Квартирага ёруғлик камроқ тушадиган бўлди, бундан ташқари, бизни бир савол ўйлантиради: балконнинг конструкцияси нечоғлик мустаҳкам? Қонун нуқтаи назаридан уларнинг ҳаракатларига йўл қўйиладими? 

 

Даставвал, балконнинг майдони айнан қанчага кенгайтирилганлигини тушуниб олиш керак. Агар бу чиқариб ойна солиш, гуллар учун токчалар ёки балконни ташқари томондан қоплаб иссиқ қилиш ҳисобига 25-30 см га кенгайтириш бўлса, балкон майдонини бундай кенгайтиришда муаммо бўлмайди.

 

Бинони тутиб турувчи конструкцияларга сезиларли даражада оғирлик туширган ҳолда кенгайтириш амалга оширилган ҳолатда иш бошқача бўлади. Мисол учун, балкон плитасига унинг габаритларини оширадиган қўшимча конструкцияларни (чиқариладиган деразалар, кронштейнлар ва ҳ.к.) мустаҳкамлаш билан боғлиқ ёки бошқа усул билан балконни қайта жиҳозлашда.

 

Кўриб чиқилаётган ҳолатда объектнинг ҳажми ва майдони ўзгартирилишини кўзда тутадиган объектни реконструкция қилиш ҳолати мавжуд.

 

Бунинг учун Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга1 мувофиқ чекланмаган амал қилиш муддатига бериладиган рухсатномани олиш лозим. Биз шарҳимизда рухсатнома олиш тартиботи ҳақида батафсил ёзганмиз.

 

Шунинг учун, қўшниларнинг рухсатномаси бўлган тақдирда уларнинг ҳаракатлари қонуний бўлади. Агар рухсатнома бўлмаса бу шаҳарсозлик қоидаларини бузиш ҳисобланада ҳамда сиз даъво билан судга ёки шикоят билан Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармасига ва туман (шаҳар)лар архитектура ва қурилиш бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз. 

 

_____________________

1 Вазирлар Маҳкамасининг 9.03.2016 йилдаги 70-сон қарори билан тасдиқланган.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 434