Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Васий – меросхўр эмас

18.08.2016

? Васий (ҳомий) ўз васийлигидаги шахснинг мол-мулкини мерос қилиб олиши мумкинми?

- Йўқ, мумкин эмас.  Қоидага кўра, васий ёки ҳомий ўз васийлигидаги  шахснинг мол-мулкини мерос қилиб олмайди.

 

Васийлик ва ҳомийлик масалалари Оила кодекси,  “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун1 ва Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низом2 билан тартибга солинади.

 

Кўрсатилган Қонунга мувофиқ васийликдаги (ҳомийликдаги) шахснинг мол-мулки васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилмасдан ва унинг рухсатисиз васий (ҳомий) ёки ўзга шахсларга ўтказилиши мумкин эмас3.

 

Васий ёки ҳомий томонидан мерос қилиб олиш масаласига тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу қонунчилик билан алоҳида тартибга солинмайди.

Аниқлаштириб олиш жоизки, васийлик 14 ёшга тўлмаган (ҳомийлик – 14 дан 18 ёшгача) етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

 

Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин4.

 

Фуқаролик қонунчилиги ворисликнинг икки турини кўзда тутади – васият ва қонун бўйича ворислик. Улар васийга (ҳомийга) нисбатан қўлланилиши мумкинми?

 

Васият – бу фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродасидир. Васият шахсан муомалага лаёқатли фуқаро томонидан тузилиши лозим. Шундай қилиб, вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз шахс томонидан тузилган васият ҳақиқий эмас. Фақат соғлиғининг ҳолатига кўра муомалага лаёқатли фуқаро ҳомийликда бўлган ҳолат истисно қилинади.  У ҳомий фойдасига васият тузиши мумкин.

 

Қонун бўйича ворислик қариндош ёки боқим ҳисобланадиган қонун бўйича меросхўрларнинг 5 та навбатини назарда тутади.  Ҳомий ҳам, васий ҳам боқим бўлиши мумкин эмас. Инчунун, агар улар васийликдаги шахснинг қариндошлари ҳисобланишмаса ҳамда 5 та навбатнинг ҳеч бирига дахл қилишмаса,  қонун бўйича меросхўр бўла олишмайди. Васийлик (ҳомийлик) факти ҳеч қандай ворислик ҳуқуқини бермайди.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юрист.

 

________________

1 2.01.2014 йилдаги  ЎРҚ-364-сон.

2 Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2014 йилдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган.

3 Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низомнинг 86-банди.

4 Оила кодексининг 173-моддаси.