Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Янглиш тўланган пулларни қандай қайтариш мумкин?

06.10.2016

Бизнинг бухгалтер бехосдан пул маблағларини бошқа контрагентга юборган. Уларни қандай қилиб қайтариш мумкин?

Амалиётда инсон омили сабабли пул маблағларининг бошқа олувчига ўтказиб юборилиши ҳолатлари тез-тез учраб туради. Ва, тасодифан бошқа манзилга ўтказиб юборилган маблағларни қайтариш муаммоси юзага келади.

 

Аввало, шуни билишингиз керакки, Сиз пул маблағларини қайтаришга тўлақонли ҳақлисиз. ФКнинг 1023-моддасига биноан пулларни янглишиб тўлаб юборган шахслар тўловни қабул қилиб олган шахсдан агар келишув ёки бошқа мажбуриятлари бўлмаса, уларни қайтаришни талаб этишга ҳақли. Шу билан бирга ФКнинг 1027-моддасида мол-мулкни асоссиз равишда олган ёки сақлаб қолган шахс бойликнинг асоссиз эканини билган ёки билиши керак бўлган вақтдан бошлаб жабрланувчига шу мол-мулкдан олган ёки олиши керак бўлган барча даромадларни қайтаришга ёки ўрнини тўлдириб беришга мажбур. Демак, талаб учун қонуний асос мавжуд.

 

Қайтариб олишнинг эса иккита усули бор.

 

Биринчиси – ихтиёрий қайтариш. Бунда олувчининг номига янглиш ўтказиб юборилган суммани хатда кўрсатилган ҳисобвараққа қайд этилган муддат ичида қайтариш сўралган талабнома хатларини (талабнома хатлар намуналарини бу ердан топиш мумкин) юбориш назарда тутилади. Бундай ҳолатда сумманинг қайтиш ёки қайтмаслиги олувчининг тартиблилиги ва ҳалоллигига боғлиқ бўлади.

 

Талабнома тўлиқ ёки қисман тан олинган тақдирда субъект ихтиёрий равишда аризачига тан олинган суммани ўтказиб юборади. Агар талабноманинг тўғрилиги тан олинган жавобда тан олинган сумманинг қайтарилиши ҳақида сўз бормаса, аризачи жавоб олинган кундан кейин 20 кун ўтгандан сўнг банк муассасасига қарздор томонидан тан олинган суммани ҳисобдан чиқариш ҳақида буйруқ беришга ҳақли.

 

Тўланган суммани қайтариш рад этилган тақдирда, иккинчи йўл қолади – судга даъво аризаси билан мурожаат этиш. Бу ерда даъво аризасига қўйиладиган талаблар ва давлат божи тўланиши ҳақида унутиб қўймаслик зарур (ХПК 112-моддаси). Бундан олдин юқорида қайд этилган талабнома хатини юбориш мақсадга мувофиқдир. Судда сўралган ҳолатда бу талабнома тартибига амал қилинганлигининг исботи бўлади (аммо талабнома хати юбориш мажбурий саналмайди).

 

Қарзларни ундириш бўйича батафсил тавсиялар ва талабнома хатлари ҳамда даъво аризалари намуналари билан «Корхона юристи» ЭМТда танишишингиз мумкин.

 

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 127