Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Юридик хулоса – тадбиркорнинг ихтиёрига кўра

07.09.2015

?Қонунчиликка яқинда киритилган ўзгартиришларга биноан, эндиликда баҳосидан қатъи назар хўжалик шартномалари учун юрист хулосаси мажбурий ҳисобланмайди. Мен юрист сифатида ўйлайман: бу ўзгартириш ҳар жойда тадбиркорлар томонидан хўжалик шартномалари тузилаётганда юридик хизматларни рад этишга олиб келмайдими? Бундан нафақат юристнинг даромади, балки илгари мажбурий равишда таъминланган ҳужжатларнинг ҳуқуқий даражаси ҳам пасаймайдими?...

 

Илгари амалда бўлган нормага биноан  суммаси 200 ЭКИҲдан ортиқ шартномаларга юристлар мажбурий равишда ўз хулосаларини беришлари шарт бўлган. Бироқ, маълумки, агар пировардида шартнома юридик жиҳатдан етарли даражада ишлаб чиқилмаган бўлса, салбий молиявий ва бошқа оқибатлари ҳамда шахсий жавобгарлик ушбу шартномани экспертиза қилган юрист гарданига эмас, балки хўжалик субъектига ва уни имзолаган мансабдор шахслар зиммасига тушарди. Балки энди эксперт хулосаси учун тўловни амалга ошириш бўйича мажбурий талаблардан халос бўлиб (муҳими – мавжуд бўлса бўлди), тадбиркорлар олинаётган хулосаларга ва уларнинг аҳамиятига диққат ва чуқур мулоҳаза билан ёндашарлар.

 

Ахир катта суммали шартномаларни юрист ёрдамисиз тузиш хатарли. Эндиликда буни нафақат мутахассислар, балки тадбиркорларнинг ўзлари ҳам тушунишяпти.

 

Гарчи материалдан барча  фойдаланиши мумкин бўлса-да, бизнес соҳаси вакилларига бир неча оғиз сўзимиз бор.

 

Қачонки тадбиркор шартнома тузар экан, у нафақат ўзига муайян мажбуриятларни олади, балки контрагентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳам рози бўлади. Кўп ҳолларда контрагент расмий юридик тилда тузилган, ҳар доим ҳам тушунарли бўлмаган шартнома матнини таклиф қилади. Шу сабабли тадбиркор айнан қандай шартларга розилик билдираётганини тушуниши учун юридик экспертизани ўтказиш мантиқан тўғри бўлади.

 

Келинг тан олайлик, шартномани сифатли юридик текширувдан ўтказиш бу шунчаки шартнома мазмуни тўғрисида юристнинг профессионал хулосасини олиш эмас, балки қуйидаги ҳолатлар учун ҳужжат лойиҳасини текширишдир:

 

- судда битимни ҳақиқий эмас деб тан олиш хавфидан холи бўлиш;

 

- экспертиза учун мурожаат қилган хўжалик юритувчи субъектнинг қонуний манфаатларини чекловчи бандларни шартномадан чиқариб ташлаш;

 

- келажакда контрагент билан шартномада келишилмаган шартлар юзасидан низоларнинг олдини олиш;

 

- контрагент томонидан бўладиган муддати ўтган қарзлар ва тўловни амалга оширмаслик хатарини камайтириш;

 

- контрагентлар билан муносабатда эҳтимолий зарарларни қоплашнинг амалий жиҳатдан мақбул бўлган усуллари ҳақида олдиндан ташвишини қилиш.

 

Мана тадбиркорлар учун нима керак? Ва агар унда юрист билан ишлаш юзасидан ижобий тажриба бўлса, у, ўйлаймизки, мажбурият орқасида эмас, балки ўз ташаббуси билан юристга мурожаат қилади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

бизнинг эксперт-юристимиз.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 770