Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Abitur.mg.uz: маслаҳатлар он-лайн тарзда

20.10.2015

Abitur.uz – бу ҳар бир ОТМ абитуриенти ёки мактаб битирувчиси, шунингдек ўқув ишлари мудирлари, синф раҳбарлари, касбга йўналтириш бўйича педагоглар ва репетиторлар учун ахборот жойлаштирилган сайт.

 

Эслатиб ўтамиз, бу порталда электрон тайёрлов тестлари жойлаштирилган, уларни юклаб олиш, тўловни амалга оширгандан сўнг дастурни он-лайн тарзда активация қилиш учун серия рақамини олиш ҳамда шундан сўнг ўқишга кириш ёхуд абитуриентлар билан ишлаш учун  фойдаланиш мумкин.

 

 

Сайтнинг бўлимлари ўз ичига Ўзбекистон ОТМ абитуриентлари, лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар, шунингдек Россия ОТМ абитуриентлари учун ахборотни олади. Ҳар бир бўлимда электрон тайёрлов тестлари, ўқув даргоҳлари,  улардаги мутахассисликлар, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборотни сақлайдиган тегишли маълумотномалар бор.

 

 

9 синф ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича ишларни осонлаштириш учун  маълумотномаларда психологик тестлар, касбларнинг таърифи жойлаштирилган.

 

 

Сайтга ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида онлайн-маслаҳат тизими ишга туширилди. Эндиликда  “Менинг шаҳрим. Таълим” туркумидаги дастурий маҳсулотлар ҳақида савол бериш мумкин.  Маслаҳатчилар саволларни он-лайн режимида қабул қиладилар, шунинг учун фойдаланувчилар дарҳол малакали жавоб оладилар.  Маслаҳатчининг мулоқот ойнаси сайтнинг ўнг қуйи бурчагида жойлашган.

 

 

Онлайн-маслаҳат  хизмати душанбадан жумага қадар соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди. Агар сиз бошқа вақтда савол берсангиз, у йўқолмайди ҳамда эътиборсиз қолдирилмайди, чунки  лойиҳанинг электрон почтасига келиб тушади. Бу ҳолатда фойдаланувчи сал кечроқ бўлса ҳам барибир жавобни олади.

 

 

ОТМ, лицей ёки коллежга киришга тайёрланишни “охирги муддатгача” қолдириш керак эмас. Abitur.uz – бу ўзида барча зарур ахборотни сақлайдиган зўр дастак.

 

 

Эслатиб ўтамиз, ОТМ ўқишга кирувчилар учун дастурнинг тўлиқ версияси 40 мингдан ортиқ электрон тестларни сақлайди ҳамда дастур ҳар янгиланганда унинг миқдори ҳам ошиб боради.

 

 

Агар маслаҳат зарур бўлса, энди уни он-лайн режимида олиш мумкин! Лойиҳа маслаҳатчилари ҳозироқ кўмак беришга тайёрлар!

 

 

Мавзу бўйича мақолалар:

 

Талаба баллари

 

Абитуриент PAYNET га боради

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 270