Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Abitur.uz скретч-карталари энди газета киоскаларида

11.05.2016

Abitur.uz лойиҳаси (илгари – “Менинг шаҳрим. Таълим”) олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун электрон тестлар харид қилиш мумкин бўлган савдо шохобчалари сонини ошираётир.

 

Эндиликда Тошкентда газета ва журналлар сотиладиган 15 та “Матбуот” киоскаларидан электрон тестлар учун серия рақамларига эга скретч-карталарни харид қилиш мумкин. Бунда улар ишлаб чиқарувчи компания офисидаги нархлар бўйича харид қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз,  скретч-картадаги пин-кодни харид қилишда зарур дастурий маҳсулотни электрон тестлар тўплами билан www.abitur.uz  сайтидан юклаб олиш зарур.

 

Скретч-картадаги серия рақамини қуйидаги дастурий маҳсулотлар учун сотиб олиш мумкин:

 

Электрон тестларнинг тўлиқ тўпламлари:

 

-“Олий ўқув юртларига кирувчилар учун электрон тестлар” (10 та фан);

 

-“Лицей ва коллежларга кирувчилар учун электрон тестлар” (10 та фан);

 

-“Математика” электрон ўқув қўлланмаси”.




Таълим йўналишлари бўйича фанлар пакети:

 

-“Аниқ фанлар-1” (физика, математика, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув даргоҳлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

-“Табиий фанлар” (биология, кимё, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув даргоҳлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

-“Ижтимоий-гуманитар фанлар” (тарих, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув даргоҳлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) олий ўқув юртлари абитуриентлари учун.



Электрон тестларга эга барча дастурлар шунингдек мутахассислик ва ўқув юртлари, бакалавриат ва магистратурага қабул квоталари, ўтиш баллари тўғрисидаги ахборот, касбга йўналтириш бўйича тестлар ва таълимга доир норматив ҳужжатларни сақлайди.

 

***

 

Энди эса “Матбуот” газета киоскалари манзилларини маълум қиламиз, у ердан Abitur.uz скретч-карталарини дадил сўраш мумкин:

 

1. "Чилонзор" метроси;


2 .Чилонзор, шошилинч тиббий ёрдам;


3 .Ўрда;


4. Аҳмад Дониш, буюм бозори;


5. Юнусобод, озиқ-овқат бозори;


6. Юнусобод, 4 мавзе, 7-сон шаҳар касалхонаси томонга;


7. эски консерватория, йўлнинг нариги бети;


8. "Буюк Ипак йўли" метроси;


9. Юнусобод, 19 мавзе;

 

10.  Қорақамиш 2-5;

 

11. "Интерконтиненталь" меҳмонхонаси рўпарасида;

 

12.  собиқ Урицкий кўчаси, молия институти;

 

13.  "Тўқимачи" бекати;

 

14.  Бобур истироҳат боғи ёнида;

 

15.  Сирғали мавзеси, ярмарка;

 

Электрон тестлар учун битта серия рақами дастурни битта компьютерда фаоллаштириш учун мўлжалланган.


Интернет орқали фаоллаштириш кодини олганда reg.mg.uz саҳифасида “Маҳсулот турини”, яъни унинг учун серия рақами харид қилинган айнан ўша дастурни тўғри танлаш муҳим. Маҳсулот турини танлаш қўлда амалга оширилади.

 

Дастурни ўрнатиш ва фаоллаштириш юзасидан қийинчиликлар вужудга келганда 200-00-40 телефони орқали мурожаат қилиш зарур.




Мавзуга доир материаллар:

 

«Менинг шаҳрим» Лойиҳаси скретч-карталар реализациясини бошлади

 

Abitur.mg.uz:  маслаҳатлар он-лайн тарзда

 

Талаба баллари

 

Абитуриент PAYNET га боради

 

Электрон тестларни Click орқали харид қилиш имконияти

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1468