Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Абитуриент PAYNET га боради

02.09.2015

 

Ҳозир Ўзбекистоннинг барча минтақаларида турли тўлов дастакларидан фойдаланган ҳолда электрон тайёрлов тестларини сотиб олиш мумкин. Бундай имкониятни абитуриентларга “Менинг шаҳрим. Таълим” лойиҳаси тақдим этди.

 

 

Аввал биз Click тизими орқали ОТМ, лицей ва коллежлар абитуриентлари учун электрон тестларни қандай харид қилиш ҳақида батафсил сўз юритгандик, шунингдек янги имконият – PAYNET тизими орқали серия рақамларини сотиб олиш ҳақида ҳам маълум қилгандик. Бироқ, айрим харидорлар PAYNET тизимидан фойдаланишга уринганларида қийинчиликларга дуч келишди. Бугун биз уларни қандай бартараф этиш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

 

Биринчи навбатда зарур электрон тестларнинг тўлиқ комплектини шу дастурий таъминот билан ишлайдиган компьютерга юклаш керак. Намойиш версиясини ўрнатгандан сўнг яқин орадаги PAYNET дан танланган дастур учун серия рақами харид қилиш керак холос.

 

 

Шуни билиш муҳимки, серия рақамини Ўзбекистоннинг исталган бурчагидаги ҳар қандай PAYNET дан харид қилиш мумкин. Бироқ, ҳамма операторлар ҳам серия рақамини сотиш мумкинлидан воқиф эмаслар (шунчаки sms-жўнатмаларни ўқишмайди).   Бундай вазиятда шуни тушунтириш лозимки, керакли опция “Хизматлар” бўлимида жойлашган бўлиб,  Abitur.mg.uz деб номланади. У таркибида тестлар мавжуд бир нечта дастурларни тақдим этади.

 

 

Бугунги кунда қуйидаги маҳсулотлар учун серия рақамларини харид қилиш мумкин:

 

"Менинг шаҳрим. Таълим олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун " (10 та фан);

" Менинг шаҳрим. Таълим лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун " (10 та фан);

" Менинг шаҳрим. Таълим Россия олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун " (10 та фан);

"Математика" электрон ўқув қўлланма.

 

Зарур дастур танлангандан сўнг тизим чекни шакллантиради. Серия рақами харидор тўловни амалга оширганда оладиган чекда кўрсатилади

 

Битта серия рақами дастурни битта компьютерда активация қилиш учун мўлжалланган. Активация кодини интернет орқали олганда “Маҳсулот тури”ни, яъни серия рақами унинг учун харид қилинган дастурни тўғри танлаш муҳимдир. Маҳсулот турини танлаш қўлда амалга оширилади.

 

Дастурни активациялашда қийинчиликлар, шунингдек бошқа техник қийинчиликлар вужудга келганда “Менинг шаҳрим. Таълим” лойиҳаси мутахассислари билан (71) 283-39-34 телефон рақами орқали боғланишингиз зарур.

 

 

Лойиҳанинг маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумотни http://www.mg.uz расмий сайти орқали олишингиз мумкин.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 635