Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Автотранспортга харажатларни қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?

28.11.2016

«Корхонада автотранспорт: харажатларни расмийлаштириш ва ҳисобга олишнинг ўзига хосликлари» — «NORMA» профессионал ривожланиш марказида 7 декабрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги бонусли бир кунлик семинар айнан шундай номланади.

Сертификатланган мутахассис семинар чоғида тингловчиларга қуйидаги масалалар бўйича амалий тавсиялар беради:

 

  • автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва чиқиб кетишини расмийлаштириш;
  • қайси ҳолатларда шартномалар нотариал тасдиқланишини талаб этилади;
  • харид қилиш/сотишда баҳолаш зарурми;
  • машинанинг бошланғич қийматига қандай харажатлар киритилади;
  • автотранспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ кейинги харажатлар қай тарзда акс эттирилади.

 

Шунингдек, ёқилғи-мойлаш материалларини ҳисобга олиш ва ёқилғи ўз машинасига қуйилмаган ҳолатдаги солиқ оқибатлари каби масалалар бўйича ҳам маълумот берилади. Тренингнинг батафсил дастури билан ушбу ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Семинар солиқ солиш тизимидан қатъи назар ўз балансида ёки фойдаланишда автотранспорт воситалари бўлган корхоналар бош бухгалтерлари ва материал бухгалтерлари учун ёки йўловчи ва юк ташиш хизматлари кўрсатувчилар учун қизиқарли бўлади. Бундай семинар илк маротаба ўтказилаётгани йўқ. Мазкур мавзу бўйича ўқишни тугатган тингловчиларнинг мулоҳазалари билан танишиб чиқишни тавсия этамиз. 

 

Тадбир  7 декабрь куни соат 9:30 дан 13:00 гача (кофе-брейкка танаффус билан) ўтказилади. Иштирок этиш учун (99871) 283-46-05 ва 200-00-45 телефонлари орқали ёки электрон буюртманома тўлдириш йўли билан олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур.

 

 

Семинарда иштирок этишнинг бонусли тизимидан қуйидагилар фойдаланиши мумкин:

  • «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталари обуначилари;
  • «NORMA» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари;
  • 1UZ дастурий маҳсулоти фойдаланувчилари.

 

Рўйхатдан ўтган фойдаланувчи семинарда иштирок этмаган тақдирда бонусдан фойдаланган саналади.

 

Эслатиб ўтамиз, обуначи бўлмаган ёки дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари ҳисобланмаган хусусий шахслар ва ташкилотлар вакиллари ҳам «Norma» ПРМ семинарларида пуллик шартларда иштирок этишлари мумкин. Бир кишининг семинардаги иштироки баҳоси – 150 минг сўм. Семинар рус тилида ўтказилади.

 

Барча бонуслардан фойдаланиб бўлган ташкилотлар семинарда 50% чегирма билан, яъни 75 минг сўм тўлов эвазига қатнашишлари мумкин.

 

Мавзуга оид материал:

 

Автомобилни харидини охиригача расмийлаштир

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 968