Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари электрон китоб шаклида нашр қилинди

18.03.2016

«Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўплами» зарур хужжатни осонгина топишга имкон берувчи қулай ва тезкор автоматлаштирилган қидирувли ахборот маълумотнома тизимидир.

 

Мазкур Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) тўплами Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси», 1996 йил, 9-сон, 142-модда) асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солувчи элемент бўлиб ҳисобланади.

 

Ушбу нашрда Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ўзбек ва рус тилларида тақдим этилган.

 

Унга бугунги кунда мавжуд бўлган барча Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, жумладан молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос киритилган.

 

Нашр биринчи навбатда хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерларига, аудиторларга ҳамда иқтисодиёт соҳасидаги олий ўқув юртлари ва коллежлар талабаларига мўлжалланган.

 

Мазкур электрон китоб Сизнинг дискингиз ёзуви санаси ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасининг 24 та Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини ўз ичига олади. Ёзув санасини (янгилашни) Сиз «Ёрдам/Янгилаш санаси» менюсида кўришингиз мумкин.

Электрон китобнинг унинг босма версиясига нисбатан афзаллиги шубҳасиз.

Бу матн бўйича излаш имконияти, диск сотиб олинган санага ахборотнинг долзарблиги, шунингдек ҳар қандай матн фрагментидан нусха кўчириш имкониятидир.

 

Ушбу электрон китобни нашриётнинг сотиш бўлимидан ёки унинг офисидан харид қилиш мумкин. Унинг баҳоси – 52 000 сўм.

 

***

 

Шу ерда «Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти томонидан чиқарилган босма ва электрон китобларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш, бу адабиёт сотиладиган дўкон манзилини билиб олиш мумкин.

 

Бонус тўғрисида эслатиб ўтамиз! Электрон  китобларнинг ўрнатиладиган (битта фойдаланувчи учун) ва мобил версияларини сотиб олаётган “Солиқ ва божхона хабарлари”-“Норма маслаҳатчи”, “НТВ”-“Норма”  NORMAл газеталарининг обуначилари ҳамда «Norma» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари учун кўрсатилган қийматга нисбатан 50% миқдорига чегирма кўзда тутилган.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 54