Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Жавоб берамиз!» Маълумот хизмати: беҳисоб саволларга сон-саноқсиз жавоблар

01.03.2016

 

Бир ярим йиллик фаолияти мобайнида «Жавоб берамиз!» Маълумот хизмати ўзини нафақат компания мижозлари ва обуначилари, балки Norma.uz порталига доимий ташриф буюрувчилар ўртасида ҳам ижобий томондан кўрсатди. Бу ажабланарли эмас, ахир жавобларни тайёрлашга энг яхши юристлар, иқтисодчилар ва юристлар жалб қилинган.

 

Савол бериш бўйича имтиёз биринчи навбатда АҚТ фойдаланувчилари ва газеталаримиз обуначиларига тегишлигига қарамай, “Жавоб берамиз!” хизмати эркин тарзда кўриб чиқиш учун очиқ.

 

Мутахассисларга мутлақо бепул битта савол бериш имкониятини қўлга киритиш учун  ҳар қандай ташриф буюрувчи сайтда рўйхатдан ўтиши кифоя. Жавоб 10 иш куни мобайнида тақдим қилиниб, сайтда жойлаштирилади.

 

Бугунги кунда Хизматнинг каталогида 58 нафар экспертдан  4 850 дан ортиқ тайёр жавоблар сақланади. Шуни таққослаш учун қайд қиламизки, 2015 йил 1 январь ҳолатига “Жавоб берамиз!” базасида 46 нафар экспертдан қарийб 2 400 жавоб бўлган.

 

Биз билан бирга бўлган, муваффақиятларимиздан қувонган, иш натижаларидан фойдаланган ва буни ўзи учун фойдали деб топган барчага миннатдорлик изҳор қиламиз! Кўп йиллар давомида биз билан бўлган ёки фақатгина охирги йилни биз билан ўтказган, балки яқиндагина бизга қўшилган барчага ташаккур билдирамиз! Биз билан бирга эканлигингиз учун раҳмат!

 

2016 йилда “Жавоб берамиз!” Маълумот хизмати янги сервисларни ривожлантириш, барча мавжудларини такомиллаштириш йўлини давом эттиради. Биз маслаҳат хизматларимиз фойдаланувчилар, обуначилар ва сайтга ташриф буюрувчилар учун юқори даражада фойдали бўлишига интиламиз. Сизнинг фаровонлигингиз – бу бизнинг саъй-ҳаракатимиз учун энг аъло мукофот. Биргаликда мукаммаллик сари интиламиз!


 

Маҳсулотларимиз ўқувчилари, обуначилари, фойдаланувчиларига

ҳурмат ва миннатдорлик билан,

“Жавоб берамиз!” Маълумот

хизмати жамоаси