Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Кадрлар бўйича иш юритиш юзасидан навбатдаги курс ўзбек тилида ўтказилади

28.04.2016

Агар сиз ташкилотда кадрлар билан ишлаш учун жавобгар бўлсангиз, бизнинг 10 кунлик курсимиз сиз учун махсус тайёрланган! Май ойининг биринчи ҳафтасида у ўзбек тилида ўтказилади.

 

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатлар Меҳнат кодекси билан тартибга солинади. Бу ҳужжат Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодексини алмаштирган ва 1996 йилдан бошлаб амалда. Амалиётнинг кўрсатишича, Меҳнат кодексини ноаниқ талқин қилиш ёки уни билмаслик меҳнат шартномаси тарафлари ўртасида низоли вазиятни юзага келтиради. Гарчи иш берувчилар кўпинча ходимларни ҳисобга олиш ва меҳнат қонунчилигига тегишлича эътибор бермас эканлар, бу суд муҳокамаларига олиб келади.

 

Кадрлар хизматлари мутахассислари ёки корхонада кадрлар ҳисобини юритадиган мансабдор шахслар олдига шундай вазифа қўйилади: кадрлар бўйича ҳисобни шундай ташкил қилиш лозимки, тегишли органлар текшируви натижалари бўйича, шунингдек меҳнат низо ва мунозаралари ҳолатларида  молиявий йўқотишларнинг олди олинсин. Ушбу курс айнан шундай вазифаларни ҳал қиладиганлар учун мўлжалланган.

 

Ўқув курси иш тажрибасига эга мутахассислар ҳамда ёш кадрларга қизиқарли ва фойдали бўлади.  Курс дастурида нафақат асосий асосларга, балки янги тартиб-қоидалар ва иш юритиш номенклатурасида содир бўлган ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтилади. Ўқув дастури 40 академик соатдан иборат. Ўқиш тугаганидан кейин сертификат берилади.

 

Ўқиш 10 кун давомида бегим кунлари ўтказилади. Машғулотларни ўтказиш вақти: 9.30 – 13.00 (кофе-брейк учун танаффус билан).

 

Мазкур курсни катта тажрибага эга профессионал амалиётчи А. Рисқуллаев олиб боради. А. Рисқуллаев Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига раҳбарлик қилган, Меҳнат кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашган, “Ходимлар бўйича менежернинг энг зарур китоби”, “Меҳнат дафтарчаларини юритиш амалиёти” китоблари муаллифи ҳисобланади.


Бир тингловчи учун ўқиш қиймати 800 000 сўм. Газеталар обуначилари ва/ёки «NORMA» бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари учун 50% чегирма тақдим қилинади. Уларга ўқиш 400 000 сўмга тушади. 

Курсга ёзилиш учун «Norma» профессионал ривожланиш маркази сайтидан электрон буюртманомани юборишингиз ёки иштирок этиш истагингиз ҳақида +998 (71) 200-00-45 телефон рақами орқали хабар беришингиз зарур. 

Ўқиш Марказнинг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Таллимаржон кўчаси, 1/1-уй манзили бўйича жойлашган биносида ўзбек тилида ўтказилади.


«NORMA» профессионал ривожланиш марказида ўтказиладиган бошқа курслар, семинарлар ва вебинарлар анонслари билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари электрон китоб шаклида нашр қилинди

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах