Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Компаниянгиз кутубхонаси учун янги электрон китоблар

20.11.2015

«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти учта электрон тўплам – керакли ҳужжатни осон топиш имконини берадиган қулай автоматлаштирилган қидирув тизимига эга ахборот маълумот тизимларини нашр қилди.

 

Демак, янги нашрларимизни тақдим қиламиз:

 

 

1.Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами

 

Бу электрон китоб Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолияти бўйича 750 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни дискингиз ёзилган сана ҳолатига сақлайди.

 

Электрон нашр ўзбек ва рус тилларида. Унга Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли бошқа норматив ҳужжатлар кирган.

 

Нашр асосан ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган раҳбар ва бухгалтерларга, солиқ органлари ходимлари, юрисконсультлар, аудиторлар, иқтисодиёт ва юридик олий ўқув юртлари ўқитувчилари, аспирантлари, талабаларига, шунингдек ушбу соҳага оид маълумотларга қизиқиши бор барчага мўлжалланган.

 

Бу электрон китобнинг чакана нархи – 190 минг сўм.

 

 

2.”Ўзбекистон Республикаси уй-жой қонунчилиги” норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами

 

Бу Ўзбекистон уй-жой қонунчилиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзбек ва рус тилларидаги тўплами. Унга Уй-жой кодекси ва уй-жой масалаларига тегишли қонунлар, Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан идоравий ва маҳаллий норматив ҳужжатлар кирган.

 

Электрон китоб уй-жой қонунчилиги бўйича 400 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни дискингиз ёзилган сана ҳолатига сақлайди. Нашр фойдаланувчиларнинг жуда кенг доирасига мўлжалланган. У уй-жой соҳасида ишлайдиган барча даражадаги ходимларга, шунингдек судьялар, адвокатлар, юрисконсультлар ва уй-жой қонунчилиги бўйича ахборотга муҳтож барча учун зарур.

 

Бу электрон китобнинг чакана нархи 170 минг сўмни ташкил қилади.

 

 

3.Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори

 

Электрон нашр рус тилида “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори”ни сақлайди. Унга “Классификаторга” киритилган охирги ўзгартиришлар ва қўшимчалар дискингиз ёзилган сана ҳолатига киради.

 

Китоб хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларини тизимлаштиради, уларнинг иш разрядлари диапазонини белгилайди, таълимнинг йўналиши ва даражасига қўйиладиган талабларни аниқлайди.

 

Нашр раҳбарлар ва кадрлар масалалари бўйича ходимлар, бухгалтерлар, шунингдек шундай ахборотга муҳтож барча учун мўлжалланган.

 

Ушбу электрон китобнинг чакана нархи – 68 минг сўм.

 

***

 

«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти нашр қилган босма ва электрон китобларнинг тўлиқ рўйхати ҳамда бу адабиёт сотиладиган дўкон манзили билан шу ерда танишиш мумкин.

 

 

Бонус ҳақида эслатамиз!

 

Электрон китобларнинг ўрнатиладиган (бир фойдаланувчи учун) ва мобиль версияларини харид қилаётган «СБХ»–«Норма маслаҳатчи», «НТВ»–«Норма» NORMAл газеталарининг обуначилари ҳамда «Norma» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари учун кўрсатилган қийматдан 50 фоиз миқдорида чегирма кўзда тутилган.

 

Мавзу бўйича мақола:

 

«Norma» нашриётининг янги маҳсулотлари сотувда