Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Меҳнат ҳуқуқи: қўллаш тажрибаси, иш берувчининг одатий хатолари

29.09.2016

 

Навбатдаги бонусли семинарда Norma компаниясининг катта эксперти Абдусалом Рисқуллаев ходимларни ишга олишни ҳуқуқий жиҳатдан назорат қилиш, ҳужжатлаштириш, бошқа вазифага ўтказиш, хизмат жойини ўзгартириш, ишдан бўшатиш масалаларини таҳлил қилади. 

 

Семинар кадр хизмати ходимлари, юристлар, иш юритувчилар ва ташкилотда кадр ишини олиб борувчи бухгалтерлар учун қизиқарли ва фойдали бўлади. Семинар иштирокчилари меҳнат қонунчилигини қўллашда учрайдиган одатий хатоликлар ва хатарларга баҳо бериш билан бирга шундай хатоларни тўғрилашнинг мавжуд имкониятларини ҳам таҳлил этишади.

 

Дастур доирасида қуйидаги мавзуларга батафсил тўхталади:

 

1. Меҳнат қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар. Янгиликлар таҳлили.

2. Меҳнат Кодексига мувофиқ ҳолда меҳнат муносабатларини ҳужжатлаштириш: эксперт тавсиялари.

3. Амалий масалалар. Меҳнатни қўллаш билан боғлиқ ва ўртасида ўхшашликлари кўп бўлган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва меҳнат шартномасининг фарқи.

4. Эртага инспектор келса... – Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (ДМҲИ) текширувига тайёрланамиз.

5. Ходимлар ишини баҳолашнинг ҳуқуқий нозик тафсилотлари.

6. Мураккаб асосларга кўра ишдан бўшатиш: муаммолардан қандай қутилиш мумкин? Ишчиларни бўшатишнинг асослари ва тартиби.

7. Иш вақти ва дам олиш вақти: ҳуқуқий нормаларни амалиётда қўллашнинг мураккаб масалалари.

8. Раҳбарлар ва ўринбосарлар: меҳнат муносабатларининг ўзига хосликлари ва ҳужжатлаштириш масалалари.

9. Мажбурий кадр ҳужжатлари.

10. ДМҲИнинг жарима ва бошқа санкциялари: қандай ҳимояланиш мумкин?

11. Ўриндошлик ва бир  йўла  бир неча касбда ишлашнинг ижобий ва салбий жиҳатлари.

 

Тадбирнинг асосий қисми тингловчилар саволларига жавоб беришга бағишланади.

 

Семинар 11 октябрь куни «NORMA» профессионал ривожланиш марказида соат 9:30 дан 13:00 гача бўлиб ўтади (орада кофе-брейк ўтказилади). Иштирок этиш учун Марказнинг сайтида рўйҳатдан ўтиш ва электрон тарздаги аризани йўллаш даркор.

 

Семинарда бонусли (бепул) иштирок этиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:

 

  • НТВ/СБХ, Норма/Норма маслаҳатчи газеталари обуначилари;
  • ИПС «NORMA» фойдаланувчилари;
  • 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.

 

Бонусларини ишлатиб бўлган мижоз-ташкилотлар учун чегирмалар мавжуд. Ўқиш баҳоси 75 минг сўм.

 

Бошқа хоҳловчилар (обуначи ёки фойдаланувчи бўлмаганлар) кузги махсус нарх — 90 минг сўм эвазига иштирок этишлари мумкин. Батафсил маълумотлар учун телефон: (99871) 283-23-92.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 630