Яқин орадаги дорихона, банк бўлими ёки автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига қандай боришни билмайсизми? “Менинг шаҳрим” лойиҳасининг Telegram чат-боти шаҳар транспортидан фойдаланган ҳолда мақбул йўналишни беради ёки изланаётган объект қаерда жойлашганини кўрсатиб беради.
@mguzbot чат-ботини ўрнатган ҳолда сиз калит сўзлар ёрдамида зарур ташкилотларни топишингиз мумкин. Масалан: “Норма”, “аптека”, “банк”, “китоблар”.
Манзил ёки мўлжал бўйича излаш мумкин. Олайлик, “вокзал ёнидаги дорихона” ёки “Яккасарой туманидаги поликлиника”.
Бот танишлар билан ёзишмаларда ҳам қулай, уларга бирор-бир ташкилот ҳақида маълумотлар юбориш мумкин. Бунинг учун ёзишмалар чатида @mguzbot ва бўш жойдан кейин ўз сўровингизни теришингиз кифоя.
Реклама ҳуқуқи асосида.