Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Абитуриентлар учун “Менинг шаҳрим” туркумидаги тестларнинг янгиланган версиялари чиқарилди

10.07.2015

Яқинда ўтказиладиган тест синовлари арафасида “Менинг шаҳрим” лойиҳаси таркибида электрон тестлар мавжуд дастурий маҳсулотларнинг навбатдаги янгиланган версиялари чиқарилганлигини маълум қилади.

 

Янгиланган версияларда:

 

 

– 2015/2016 ўқув йили учун абитуриентлар қабул қилиш квоталари қўшилди. Тошкентдаги барча олий ўқув юртлари, жумладан хорижий олий ўқув юртлари филиаллари ва халқаро олий ўқув юртлари учун бакалавриатга ҳамда магистратурага қабул қилиш бўйича ахборот янгиланди;

 

–2015 йил учун янги Классификаторга мувофиқ лицейлардаги тайёргарлик йўналишлари ҳамда коллежлардаги мутахассисликлар янгиланди;

 

–Тошкент давлат шарқшунослик институти хитойшунослик факультети ҳақида ахборот қўшилди;

 

–дастур Тошкент давлат стоматология институти тўғрисидаги ахборот билан тўлдирилди;

 

 

–тарих, она тили ва адабиёт бўйича янги тестлар қўшилди.

 

 

Эндигина  “Менинг шаҳрим. Таълим” туркумидаги дастурларни харид қилишни режалаштирган абитуриентлар янгиланган дастурларни оладилар.

 

 

Электрон тестларни аввал харид қилган абитуриентлар, янгилашни юклаб олишлари ҳамда улардан янги имкониятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланишлари мумкин.

 

 

 

Тўлиқ версиялар учун янгилаш имконияти мавжуд:

 

-“Менинг шаҳрим. Таълим” олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун;

 

-“Менинг шаҳрим. Таълим” лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун;

 

 

-“Менинг шаҳрим. Таълим” РФ олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун;

 

 

шунингдек «Аниқ фанлар-1», «Аниқ фанлар-2», «Табиий фанлар», «Социаль-гуманитар фанлар» блок комплектларини (олий ўқув юртлари абитуриентлари ҳамда лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун версиялар янгиланган).

 

 

Алоҳида фанлар бўйича таркибида тарих, она тили ва адабиёт бўйича тестлар мавжуд дастурларни янгилаш мумкин.

 

 

 

Барча янгилашни “Менинг шаҳрим. Таълим” лойиҳасининг расмий сайтида юклаш мумкин.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 718