Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

“Менинг шаҳрим. Таълим” сериясидаги дискларни қаердан харид қилиш мумкин?

13.04.2015

 

Фойдаланувчилар учун қулайлик бўлиши учун “Менинг шаҳрим” лойиҳаси лицейлар/коллежларга, шунингдек олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун тайёрлов тестларини сотиб олишнинг бир нечта усулларини таклиф этади.

 

 

 

Ихтисослаштирилган дўконлардан

 

 

Қалбаки маҳсулотлар тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида “Менинг шаҳрим” сериясидаги дисклар фақат қуйида келтирилган савдо нуқталарида сотилишига эътиборингизни қаратамиз. Дўконларнинг манзилларини тақдим этамиз:

 

- Тошкент ш., Чиланзар-1 мавзеси, 64-уй, 1-офис, "Мир CD" дўкони  (харитага қаранг), тел. 277-72-12;

 

 

- Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчаси, 7-уй, "Cinema Market" дўкони (харитага қаранг),  тел.  244-32-24;

 

 

-  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий шоҳ кўчаси, 3-уй, "Cinema Market" дўкони (харитага қаранг), тел. 244-45-55, (99898) 313-00-33;

 

 

- Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй, "Cinema Market" дўкони, тел. (99871) 244-44-07.

 

 

Мамлакатимизнинг вилоятларида дискларни минтақавий вакилларимиз орқали харид қилишингиз мумкин, уларнинг рўйхати билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

 

«Norma» компаниялар гуруҳи офисларидан

 

 

Қуйидаги манзил бўйича компанияга бевосита мурожаат қилиш мумкин:

 

 - Тошкент ш., Таллимаржон кўчаси, 1/1-уй  (харитага қаранг), тел. 283-39-34, 283-23-79;

 

- Тошкент ш.,  Навоий шоҳкўчаси, 22-уй  (харитага қаранг), тел. 200-00-30.

 

 

Шуни қайд этиш лозимки, офисларда нафақат тайёрлов тестлари комплектларидан иборат дискларни, балки алоҳида фанлар бўйича тестларни ҳам харид қилишингиз мумкин. Бу имконият тўғрисида биз аввал батафсил ёзганмиз.

 

 

Модомики, алоҳида дастурлар дискларда сотилмас экан, тўлов амалга оширилгандан кейин ёзиб берилиши учун харидор ўзи билан флэш-ташувчи келтириши керак.

 

 

Интернет орқали

 

Харид учун уйдан умуман чиқмаса ҳам бўлади. Шунчаки, сайтда рўйхатдан ўтиш, кейин сизга зарур маҳсулотнинг намойиш версиясини юклаб олиш, шундан сўнг “Ҳозир харид қилиш” функциясидан фойдаланиб тўлов учун электрон кўринишда квитанцияни шакллантириш етарли.

 

Барча керакли майдонларни тўлдириш жараёнида фойдаланувчи ўзи танлаган дастурларни кўрсатгандан сўнг дастурнинг ўзи буюртманинг нархини ҳисоблаб чиқаради. Автомат тарзда тўлдирилган квитанцияни чоп этиш ва исталган банк бўлими ёки тўлов учун кассасида у бўйича тўловни амалга ошириш лозим. Тўлов келиб тушгандан кейин фойдаланувчининг электрон манзилига танланган маҳсулотнинг ҳар бири учун серия рақами юборилади.

 

Яқин кунларда “Менинг шаҳрим. Таълим” сериясидаги маҳсулотларни электрон тўлов тизимлари орқали ҳам харид қилиш мумкин бўлади, бу ҳақда биз лойиҳа янгиликларида албатта хабар берамиз.

 

 Шубҳасиз, юқорида таърифланган тўлов тизимидан нафақат минтақалар аҳолиси, балки тошкентликлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

 

 Эслатиб ўтамизки, “Менинг шаҳрим. Таълим” сериясидаги тестлар икки тилда ишлаб чиқилган ва у ерда тестлардан ташқари яна қуйидагилар бор:

 

- Ўқув юртлари ва ихтисосликлар тўғрисида батафсил ахборот;

 

- Абитуриентлар қабул қилиш квоталари ҳақида ахборот;

 

- Олдинги йилларда грант ва контрактга ўтиш баллари ҳақида ахборот;

 

- Касбга йўналтириш тестлари;

 

- Таълим бўйича норматив ҳужжатлар ва юристлар тавсиялари.

 

 Батафсил ахборот билан лойиҳа сайтида - http://mg.uz танишишингиз мумкин.

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 962