Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

«Norma» семинарга таклиф этади

21.09.2016

«Norma» профессионал ривожланиш маркази навбатдаги бонусли семинарга тингловчиларни таклиф этади. Бу сафар экспорт-импорт операциялари бўйича тўғри ҳисоб-китоб ва солиқ солиш масалалари кун тартибига қўйилади.

 

Экспорт ва импорт операцияларини қандай қилиб тўғри ҳужжатлаштириш, ҳисоблаш ва солиққа тортиш керак? У билан боғлиқ валюта операцияларини қандай ҳисоблаш лозим. Шу билан бирга хатарларни қандай четлаб ўтиш мумкин? Бу ва бошқа муҳим саволларга тажрибали амалиётчи-мутахассис – Светлана Голосова жавоб беради.

 

Семинар товарлар ва хизматлар экспорти билан шуғулланувчи корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари, бош ҳисобчилари ва шундай операцияларни ҳужжатлаштириш ишлари билан шуғулланувчи мутахассислар, менежерлар учун мўлжалланган. Тренинг назорат қилувчи органларнинг диққат-марказида бўлган фаолият соҳасида  қонунчиликни қўллаш амалиёти билан танишиш имконини беради.

 

Семинар доирасида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилади:

 

1. Экспорт операциялари. Бухгалтер ва раҳбар эскпорт шартномасида нималарга эътибор қаратиши лозимлиги.

 

2. Экспорт операциясининг тан олиниши. “Инкотермс” шартлари операциянинг экспорт экани тан олинишига таъсир кўрсатадими? Экспортнинг божхонада ҳужжатлаштирилиши учун зарур бўлган нормаъти маълумотлар ва ахборотлар рўйҳати.

 

3. Экспорт ҳужжатлари.

 

4. Экспортда божхона ҳаражатлари. Мулк эгалигининг хорижий ҳаридорга ўтиши.

 

5. Воситачилик хизматлари: воситачилар орқали товарларни экспорт қилиш.

 

6. Тайёр маҳсулот, товар, иш ва хизмат экспортида ҚҚС.

 

7. Солиқ бўйича нолли ставкани қўллаш учун ҚҚС бўйича солиқ асосини аниқлаш.

 

8. Товарни транспортда ташиш хизмати бўйича ҚҚС.

 

9. Товарлар, иш ва хизматлар экспортида ҚҚС. Товарни воситачи орқали реализация қилишда ҚҚС тўлашнинг ўзига хосликлари.

 

10. Импорт операциялари. Ташқи иқтисодий фаолиятни назорат қилувчи норматив-ҳуқуқий актлар.

 

11. Импорт контрактида бухгалтер нималарга эътибор қаратиши лозим.

 

12. Импорт операциялари бўлганда ҳисоб сиёсатини олиб боришнинг ўзига хосликлари.

 

13. Товарлар импортида божхона нархи ва божхона тўловлари.

 

14. Импорт қилинаётган товарлар нархини шакллантириш тартиби.

 

15. Комиссия шартномасига кўра импорт операцияларини ҳисоблаш ва солиқ солиш. Импорт контракти бўйича комитент ҳамда комиссионер ўртасида ҳужжатлар алмашинуви.

 

16. Норезидентлар билан хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар: ҳисоблаш ва солиқ солиш.

 

17. Воситачи орқали товар қабул қилиб олиш.

 

18. Импорт операцияларида ҚҚС.

 

19. Курс фарқларини ҳисоблаш ва солиқ солиш (импорт шартномалари бўйича воситачини ҳам).

 

20. Хориждаги сафарлари билан боғлиқ ҳаражатларни ҳисоблаш ва ҳисобдан чиқариш тартиби.

 

21. Валюта қонунчилигини бузганлиги учун импортерларнинг масъулияти.

 

22. Импорт операциялари ҳисоби ва солиқ солишида учрайдиган одатий хатолар таҳлили.

 

23. Вазият таҳлили: тингловчилар амалиётидан аниқ мисоллар таҳлили.

 

Семинар «Norma» ПРМ биносида 2016 йил 6 октябрь куни бўлиб ўтади. Иштирок этиш учун олдиндан рўйҳатдан ўтиш керак. Рўйҳатдан ўтиш учун (+99871) 283-23-92 рақамларига қўнғироқ қилиш ёки семинар тавсифи келтирилган саҳифада иштирокчи анкетасини тўлдириш даркор.

 

Семинарда бонусли (бепул) иштирок этиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:

 

НТВ/СБХ, Норма/Норма маслаҳатчи газеталари обуначилари;

 

ИПС «NORMA» фойдаланувчилари;

 

1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.

 

Бонусларини ишлатиб бўлган мижоз-ташкилотлар учун чегирмалар мавжуд. Ўқиш баҳоси 75 минг сўм.

 

Бошқа хоҳловчилар (обуначи ёки фойдаланувчи бўлмаганлар) кузги махсус нарх – 90 минг сўм эвазига иштирок этишлари мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах