Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Электрон газета

11.01.2013

Электронная газета

Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун янгилашлар

 

 

 

Диққат!


Электрон газетани янгилашнинг дастурий модули такомиллаштирилган.


Электрон газетани янгилашдан олдин янги модулни ўз компьютерингизга кўчириб олишингиз ва ўрнатишингиз лозим.

 


"Электрон газета" янгилаш модулини кўчириб олиш.

 

 

 

Компьютерга ўрнатиладиган “Электрон газета” обуначилари CD-дискда уни ўрнатиш дастурини (дистрибутив) оладилар, айни вақтда ушбу дастур намойиш версияси сифатида хизмат қилади.

Бироқ, компьютерга ўрнатиладиган “Электрон газета”дан босма нашрлар бўлмиш «Налоговые и таможенные вести» ва «Норма» ёки «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Норма маслаҳатчи» газеталарининг йиллик тўпламига обуна бўлганлар ҳам фойдаланишлари мумкин. Уларга обуна йили давомида электрон газетадан фойдаланиш имконияти қўшимча бонус сифатида тақдим этилади.

 

Босма нашрлар обуначилари сайтдан ўрнатиш дастурини ёзиб олиб, уни ўрнатишлари ва рўйхатдан ўтказишлари лозим. Буни қандай амалга ошириш хусусида қуйида келтирилган.

 

Ўрнатиш дастури (дистрибутив) шунингдек “Электрон газета” намойиш версияси вазифасини ҳам бажаради, шу сабабдан ушбу дастур эркин, чекловларсиз тарқатилади.

 

Агар Сиз “Электрон газета” ҳақида энди эшитаётган бўлсангиз, унинг таркиби ва дастурнинг функционал имкониятлари билан танишиб чиқиш учун дистрибутивни ёзиб олишингизни тавсия этамиз.

 

“Электрон газета”ни ёзиб олиш, ўрнатиш ва рўхатга олиш максимал даражада соддалаштирилган. Сиз буни ҳеч қандай қийинчиликсиз, махсус билимларга эга бўлмасдан іам амалга оширишингиз мумкин.

 

Биринчи қадам. “Электрон газета”нинг эркин тақдим этиладиган дистрибутивини ёзиб олиш учун

 

 

тугмасини босинг.

 

Олинган SetupEG.exe файлини ишга тушириб, дастурни компьютерга ўрнатинг.

 

Шундан сўнг ўрнатилган дастурни экрандаги дастур ёрлиғи ёки “Пуск” менюси орқали ишга туширишингиз мумкин бўлади.

 

Иккинчи қадам. Намойиш версиясини тўлиқ функцияли дастур ҳолига келтириш, барча маълумотлар базалари ва уларни янгилашларга кириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун дастурни рўйхатдан ўтказиш лозим. Буни “Электрон газета”га обуна бўлганлар ёки юқорида номлари келтирилган босма нашрларга йиллик обунани расмийлаштириб, “Электрон газета”дан фойдаланиш ҳуқуқини бонус сифатида қўлга киритган шахслар амалга оширишлари мумкин.

Компьютерингизда ўрнатилган намойиш версияси каталогидаги “Фойдаланувчилар диққатига” жилдига киринг ва “Сизга етказилаётган имкониятлар ҳақида” файлини очинг. Дистрибутив (намойиш версияси)ни дастлаб ишга туширганингизда ушбу файл бош менюда автоматик равишда очилади.

Шунга ўхшаш тавсиялар Сизга дастурни рўйхатга олиш ва дистрибутивни тўлиқ функцияли “Электрон газета”га айлантиришда ёрдам беради.

 

Ушбу саҳифа меҳмонлари “Электрон газета” ва босма нашрларга обуна билан боғлиқ саволларга қуйидаги телефонлар орқали жавоб олишлари мумкин:

(371) 200-00-30; 244-89-17; 244-44-29;

244-18-99

 

“Электрон газета”дан фойдаланиш ҳуқуқига эга обуначилар, агарда дастурни ўрнатишда қийинчиликар вужудга келса, техник кузатув бўлимига мурожаат қилишлари мумкин:

(371) 200-00-40

 

Компьютер Интернетга уланган ҳолатда “Электрон газета”ни янгилашлар дастурда автоматик равишда амалга ошади.

Агар “Электрон газета” ўрнатилган компьютер бирон сабабга кўра Интернет тармоғидан узилиб қолса, дастурдаги “Янгилашлар” менюсида жойлашган тасвияларга мувофиқ янгилашларни ўзингиз сайтдан ёзиб олишингиз ва ўрнатишингиз мумкин бўлади.

Янгилашлар саҳифасига ушбу саҳифанинг юқори чап бурчагида жойлашган “Янгилашларни ёзиб олиш” ҳаволасини босиб, ўтишингиз мумкин.

Юқори ўнг бурчакдаги «Электронная газета» ҳаволаси Сизга ушбу саҳифанинг ўзбек тилидаги версиясига ўтиш имконини беради.

 

Шунингдек компьютерга ўрнатиладиган “Электрон газета”нинг Интернет-аналоги мавжуд, у компьютердаги дастурлардан кўра интернетда ишлашни афзал кўрувчилар учун мўлжалланган. «Электрон газета»нинг Интернет-версиясига обуна шартлари norma.uz сайтида, “Газеталар” менюсида, “Обуна” бўлимида жойлашган. Бўлимга эркин киришингиз мумкин.


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_201236395 :

2013-01-17 18:45:27

Шартнома №64263, индекс 4186.  "САВДО"  кичик корхонаси Турткул т. Турткул кучаси 80 уй. М.Жуманиязов

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 428