Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ваколатхоналар ва доимий муассасаларнинг мансаб йўриқномаси

24.09.2013

Ёзув-чизув анжомларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган хорижий компаниямиз ваколатхонасининг штатида ходимлар кўп. Улар билан тузиладиган меҳнат шартномалари одатда бир-биридан фарқ қилмайди, фақат ходим ишга қабул қилинаётган лавозим (мутахассислик) номи кўрсатиладиган қисмигина ўзгаради. Ходимларни уларнинг меҳнат вазифалари билан таништириш учун ваколатхонада мансаб йўриқномалари ишлаб чиқилади. Хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари учун уларнинг мазмунига доир махсус талаблар назарда тутилганми?

 

Кадрлар масалалари бўйича менежер.

 

- Амалдаги қонун ҳужжатларида ваколатхоналарнинг мансаб йўриқномаларига махсус талаблар назарда тутилмаган. Шу билан биргаликда Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низом (ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган) 7-банди биринчи хатбошисининг маъносидан келиб чиқилганда, унга кўра ваколатхона тижорат фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, мансаб йўриқномаларини тузиш чоғида ваколатхона фаолиятини норезидентнинг доимий муассасаси сифатидаги фаолият деб эътироф этиш хатарига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор тавсияларни ҳисобга олиш лозим.

Ваколатхоналар фаолиятини аудиторлик текширувларидан ўтказиш тажрибамиздан келиб чиқилса, мансаб вазифалари таърифининг номувофиқлиги назорат қилувчи органлар ваколатхоналар фаолиятини тижорат фаолияти деб эътироф этиши учун асос ҳисобланиши мумкин.

Чунончи, кўпчилик ваколатхоналар бош офисда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган намунавий мансаб йўриқномаларини асос сифатида қабул қиладилар. Бундай йўриқномаларда, ваколатхонани аккредитация қилган компания тижорат тузилмаси бўлганлиги боис, "бизнесни ривожлантириш" (зеро "бизнес" амалиётда кўпинча тижорат фаолияти билан тенглаштирилади), "якка тартибда сотишлар", "ассортимент бўйича бюджет реализацияси", "сотувлар бўйича бошқарувчи", "сотувлар ҳажмини кўпайтириш", "сотувлар тўғрисида ҳисобот" сингари сўз бирикмалари ва тижорат фаолиятига хос бўлган атамалардан фойдаланган ҳолда бошқа формулировкалар ишлатилади. Ҳатто ваколатхонангиз амалда тижорат фаолиятини амалга оширмаса-да, ходимларингизга расмий тарзда қабул қилинган йўриқномалардаги бундай лавозим вазифаларини бериш, бунинг устига, мазкур йўриқноманинг ходим билан меҳнат шартномасида белгиланган қоидалари ижроси мажбурийлигини мустаҳкамлаш ваколатхона томонидан тижорат фаолияти амалга оширилаётганлигини эътироф этиш эҳтимолини кучайтиради. Ушбу ҳолда камида норезидент компаниясининг доимий муассасаси ташкил этилганлиги эътироф этилиши, энг нохуш ҳолатда эса - ваколатхонанинг аккредитацияси тугатилиши мумкин.

Бошқа бир кўп учрайдиган жиҳат ваколатхонанинг штат жадвали ҳисобланади, унда тижорат хусусиятини яққол равишда кўрсатадиган лавозимлар тасдиқланиши мумкин. Чунончи, ваколатхонада товаршунос, логистик (таъминотчи), сотувчи-маслаҳатчи, сотувлар бўйича менежер ва ҳатто мижозлар билан ишловчи менежер (зеро, нотижорат тусидаги ваколатхонада қандай мижозлар бўлиши мумкин?) лавозимларини тасдиқлаш анча хавфли.

Умуман олганда эса бундай ходимларнинг хизмат вазифалари маъносига кўра солиқ органларининг мансабдор шахсларида ваколатхона фаолияти нотижорат тусдалиги хусусида шубҳа уйғотмаслиги керак. Шу муносабат билан, мисол учун, ҳайдовчи учун - маҳсулот (товар)ни хорижий компаниянинг контрагенти жойлашган жойга етказиб бериш фаолияти; молия менежери учун - бизнес режасини ишлаб чиқиш фаолияти; норезидент компаниясининг маҳсулот ва хизматларини тақдим этиш масалалари билан шуғулланадиган ходимлар учун эса - сотувлар ҳажмини оширишни ваколатхона ходимларининг вазифаларига киритиш керак эмас.

Шу тариқа, хатарларга ва назорат қилувчи органларнинг эҳтимолий даъволарига йўл қўймаслик учун, компаниянинг бош офиси ишлаб чиққан йўриқномаларни қўллаганда уларни қайта кўриб чиқиш ва бевосита ваколатхона фаолиятига мослаштириш керак. Штат ва лавозимлар масаласини кўриб чиқишда ҳам ваколатхоналарнинг нотижорат фаолияти билан боғлиқ ходимлар фаолиятининг номлари ва мақсадларини қўллаш керак.

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

"BAKER TILLY Tashkent" МЧЖ

аудиторлик ташкилоти бошқарувининг раиси.

 

 

Эту тему могут комментировать только зарегистрированные пользователи. В теме действует премодерация комментариев.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь