Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Компания ҳақида

21.09.2013

рус

 

 

 

NORMA компанияси Ўзбекистон электрон маҳсулотлар бозорида 1999 йилдан бери фаолият юритади, ўзбек ва рус тилларида ҳуқуқий ва иқтисодий мавзуларда электрон ахборот қидирув тизимларини, картографик асосда электрон маълумотномалар ва бошқа электрон маҳсулотларни ишлаб чиқишга ихтисослашган.

 

Компаниянинг вазифаси – биз мижозларимизга аниқ, долзарб ва керакли ахборотдан фойдалана олиш имкониятини берамиз, бу эса уларга тўғри қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.  

 

   NORMA  компанияси иш олиб борган йиллар мобайнида ишлаб чиқарган ахборот қидирув тизимларидаги норматив ҳужжатлар, тушунтирув, услубий ва маълумот материаллари сони 140 000 дан ошиб кетди, янги ҳамда тадбиркорлар ва турли тармоқ корхоналарининг раҳбарларига керакли маҳсулотлар пайдо бўлди.

 

                                Бугунги кунда NORMA компанияси:

 

  • Электрон ахборот қидирув тизими – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги
  • Электрон эксперт маълумот тизимлари
    • Амалий бухгалтерия
    • Кичик корхона электрон бухгалтери
    • Амалий солиқ солиш
    • “Текшириш: А” дан “Я” гача
    • Кадрлар бўйича маслаҳатчи
    • Солиқлар: саволлар ва жавоблар
    • Экспорт-импорт операциялари                                                                                            
    • Корхона юристи
    • Қурилиш
    • Кичик корхона: ҳисоб,солиқлар, ҳуқуқ
    • Божхона калькулятори
    • Моҳир тахлам
    • Умная подшивка
    • “Менинг шаҳрим“ (”Мой город”) электрон маҳсулотлари:
      • Тошкент харитаси билан биргаликда “Менинг шаҳрим” бизнес маълумотномаси
      • Олий ўқув юртлари, лицей  ва коллежларга ўқишга киришда тест синовларига тайёргарлик кўриш учун “Менинг шаҳрим. Таълим” тизими;
      • Босма нашрлар:  “Норма маслаҳатчи”, “Солиқлар ва божхона хабарлари”, “Норма”, “Налоговые и таможенные вести”, “Тор”.
      • Интернет лойиҳалари: norma.uz портали ва Ўзбекистон корхоналари, товарлар ва хизматлар тўғрисида ахборот берувчи сайтлар гуруҳи. Булар – www.pc.uz, www.apteka.uz, www.restoran.uz, www.bank.uz, www.stroyka.uz, Тошкентнинг электрон харитаси билан биргаликда www.mg.uz сайти.
      • Юқори малакали мутахассислар – бухгалтерия, солиқ солиш, меҳнат ва божхона қонунчилиги масалалари бўйича экспертларнинг маслаҳатлари. “Бевосита мулоқот” телефонлари бўйича тезкор жавоблар.

 

 

NORMA бугунда – бу:

  • Экспертлар - ҳуқуқ, бухгалтерия, солиқ солиш, божхона иши ва меҳнат қонунчилиги соҳасида юқори малакали мутахассислар жамоаси.
  • ИТ-мутахассислар – мавжуд дастурий маҳсулотларни таъминлаш ва доимо янгилаб бориш, шунингдек янгиларини ишлаб чиқиш устида ишлайдиган профессионал дастурчилар гуруҳи.
  • Сервис менежерлар – ишлаб чиқилган, шу жумладан “бевосита мулоқот” режимидаги дастурий маҳсулотларни ўрнатиш, янгилашни таъминлайдиган ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича техник маслаҳатлар берадиган менежерлар жамоаси.
  • Воқеалар ва қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатиб борадиган ҳамда долзарб ва жуда зарур мавзуларда материаллар тайёрлайдиган журналистлар ва шарҳловчилар.
  • Матбуот ходимлари – даврий матбуот, услубий қўлланмалар, китоблар, брошюралар ва бошқа нашрларни тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшадиган ходимлар.
  • Маҳсулот тарқатиш тармоғи ва электрон ҳамда босма маҳсулотлар бўйича нархларни белгилаш ва доимий мижозларга чегирмалар бериш бўйича маслаҳатлар беришга тайёр сотиш бўйича менежерлар жамоаси.
  • Саволларга жавоб берадиган, низоли вазиятлардан чиқишга доир маслаҳатлар ва амалий тавсиялар берадиган “бевосита мулоқотмаслаҳатчилари.

 

  • Бизга мурожаат қилган ҳар бир мижозни биз қадрлаймиз. Айнан шунинг учун ўз бизнесимизни барпо этиш ва мижозлар билан муносабатларда биз қуйидаги қоидаларга амал қиламиз:

 

  • Тақдим этилаётган ахборотнинг долзарблиги – доимо янгилаб бориладиган қонунлар, Президент фармонлари, қарорлари, ҳукумат қарорлари ва Ўзбекистон Республикасида  ижтимоий муносабатларнинг турли соҳаларига доир бошқа норматив ҳужжатларни долзарб ҳолатда сақлаб туриш.
  • Комплекс ёндошув: NORMA компанияси мижозлари гуруҳга кирадиган барча компанияларнинг хизматларидан анча осон фойдалана оладилар – улар турли манбалардан  (босма, электрон) ахборот олиш имкониятига эгалар. Бундан ташқари, маҳсулотларнинг электрон версияларидан фойдаланувчиларга, улар бизнинг мижозимиз бўлган бутун вақт мобайнида техник кўмак кўрсатилади: дастурий таъминот ўрнатилади, дастурий маҳсулотлардан фойдаланишга ўргатилади, ДТ янгиланади ва уни янгилаш бўйича маслаҳатлар берилади.
  • Ҳар бир мижозга якка тартибда ёндошув: нарх белгилашнинг мослашувчан тизими, ҳар бир мижозга сотиш бўйича индивидуал менежерлар ва хизмат кўрсатувчи сервис менежерлар бириктирилиши, мижоз учун қулай вақтда сервис менежерларнинг келиши бўйича  мослашувчан жадвал ва бошқа кўпгина хизматлар.
  • Мижоз эҳтиёжларини қондириш мақсади: мижозларнинг эҳтиёжларини ўрганиш, улар билан “қайтар алоқа”ни йўлга қўйиш, маҳсулотларни ва лояллик дастурларини олға суриш бўйича турли дастурларни реализация қилиш – чегирма купонлари, доимий мижозлар учун акция ва чегирмалар.
  • Келажакдаги ишлар – ишда янги технологик ечимларни амалга ошириш ва янги, келгусида фойдали бўлган маҳсулотларни барпо этиш.

 

Турли мулкчилик шаклидаги ва турли ходимлар сонига эга, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тузилмасида, суд тизимида ва кўпгина бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ва бизга ишонч билдириб, NORMA компанияси мижозларига айланган  4 500 дан зиёд ташкилотлар муваффақиятли фаолиятимизнинг кўрсаткичидир.

 

Эту тему могут комментировать только зарегистрированные пользователи. В теме действует премодерация комментариев.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1375