Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Автомобиль йўллари – парламент назорати остида

23.03.2016

Ўзбекистонда умумий равишда юк ва йўловчи ташишнинг 90%га яқин ҳажмини автотранспорт улуши ташкил қилади. Бу мамлакатимизда йўл-транспорт инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш масаласи нечоғлик долзарблигидан далолат беради, чунки автомобиль йўллари мамлакатимиз тараққиёти, иқтисодиётни диверсификация қилиш ҳамда ташқи фаолиятнинг муҳим омилидир. Охирги йилларда мазкур йўналишда қонуний тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу қонун ҳужжатларининг жойлардаги ижросини ўрганиш, таҳлил қилиш ва мавжуд муаммоларни аниқлаш каби масалалар парламент назоратининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

 

Шу сабабли Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган кенгайтирилган йиғилишда “Автомобиль  йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён –Қонун) Жиззах вилоятидаги ижроси масаласи назорат-таҳлил тартибида ўрганиб чиқилди.   

 

Таъкидландики, мамлакатимизда йўлсозлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга доир зарур ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, юртимизда замонавий транспорт коммуникация тизимини яратиш, халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш соҳасида Қонун ҳамда қатор қонуности ҳужжатлари ва қарорлар қабул қилинган. Жумладан, автомобиль йўллари тизимини янада ривожлантириш мақсадида 2015 йил 6 мартда давлат раҳбарининг “2015-2019  йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги Қарори билан ўша йилнинг ўзида Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи 382,4 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.     

 

Бугун мамлакатимизда автомобиль йўллари тизимидаги 184 минг км узунликдаги йўллар мавжуд бўлиб, шундан 42,6 минг км умумий фойдаланишдаги  автомобиль йўллари, 129,3 минг км шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг кўчалари, 12,1 минг км хўжалик автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, жорий созлаш ва сақлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Депутатлар ушбу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиб, жорий йилда Ўзбекистон миллий автомагистралини модернизация қилиш ишларини якунига етказиш, қарийб 513 км йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалий ишларни давом эттириш масаласини таъкидлаб ўтдилар.

 

Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики:

 

- вилоят “Автойўл” бошқармаси  раҳбари Аҳат Аҳмедовнинг маълумотига кўра,  Жиззах вилоятида автомобиль йўлларининг  умумий узунлиги 7,8 минг км бўлиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 2,6 минг км, ички йўллар 5,2 минг кмни ташкил қилади. 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 182,4 млрд.сўм маблағ ажратилиб, шундан вилоятда 104,3 млрд.сўмга 31 км автомобиль йўллари реконструкция қилинган ва 41 млрд.сўмга 18 км автомобиль йўллари тўла таъмирланган ҳамда 37,2 млрд.сўмга 97 км йўллар жорий таъмирланган;

 

ишчи гуруҳ раҳбари  - Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, депутат Соҳибжон ИСМОИЛОВ амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда қонун ижросини таъминлаш билан боғлиқ мавжуд муаммолар борлиги юзасидан мулоҳазасини баён этди: “Вилоятда юқоридаги қонун талабларини ўрганиш чоғида бажарилиши лозим бўлган бир қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратдик. Хусусан, вилоятнинг “Автойўл” бошқармаси фаолиятини тубдан яхшилаш, унинг мавжуд моддий-техника базасини бугунги кун талаби даражасида янада такомиллаштириш, соҳага малакали мутахассисларни кенгроқ жалб этиш, автомобиль йўлларини жорий ва тўла таъмирлаш борасидаги назорат ишларини кучайтириш лозимлигига тўхталиб ўтдик. Бундан ташқари, соҳадаги маҳсулот сифатини назорат қилиш махсус лабораторияларини такомиллаштириш, ички йўлларни таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиш масалалари бўйича ҳам ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларимизни билдирдик”.

 

Ўз навбатида қонун ижроси юзасидан соҳада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, Жиззах вилояти мисолида ўрганилган соҳада мавжуд ечимини кутаётган масалаларнинг мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам мавжудлигини инобатга олган ҳолда мутахассислар ва тегишли ташкилот вакиллари томонидан соҳани янада ривожлантириш, мавжуд қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдирилди. Кенгайтирилган мажлис иштирокчилари  «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси1 вакилларининг ҳозирги кунда  Жиззах вилоятининг “Автойўл” бўлинмасига  кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун тегишли амалий ёрдам берилиши тўғрисидаги маълумотларини инобатга олишди.

 

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг қарори қабул қилинди.

 

Мажлисда  Қонунчилик палатаси депутатларидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Жиззах вилояти ҳокимлиги,  тегишли вазирлик ва компаниялар, мутасадди ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари, экспертлар ва тадқиқотчилар2 ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси  Қутлимурот БАБАШЕВ 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Аҳолини газ билан таъминлаш масаласи парламент диққат марказида

 

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Бизнинг корхонамиз Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий ...

 

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?

 

Муддати ўтган дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қандай?

 

 


1 «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан ўтган йилда 143,6 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган бўлиб, амалда 149,7 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди ҳамда дастур доирасида жами 544,1 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ ўзлаштирилди. Бажарилган йўл ишларини йирик объектлар мисолида, асосий транспорт коридорларидан бири ҳисобланган, халқаро аҳамиятдаги А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлида 118,0 км, М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлида 37,5 км, А-373 «М-39 а/й-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлида 15 км, М-39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида 57,0 км, Қарши шаҳрининг янги айланма йўлида 12,0 км, 4Р87 «Ғузор-Чим-Кўкдала» автомобиль йўлида 35,0 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди.  Умуман, «Ўзавтойўл» компанияси таркибидаги ташкилот ва корхоналар томонидан 2015 йил давомида жами 1,4 трлн.сўмлик ёки 2014 йилга нисбатан 136,0 % га кўп йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди.

 

2016 йил Инвестиция дастурига кўра 512,9 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадларга 1379,9 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Шу жумладан, «Ўзавтойул» АК тизимидаги корхоналар томонидан 176,3 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилади. Ҳозирда, Қарши шаҳар янги айланма йўли, А-380 (43 км) автомобиль йўли ва "Қарши-Тошғузор-Қумқўрғон" темир йўли кесишмасида йўл ўтгазгич қурилмоқда.

2 Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти тадқиқотчилари томонидан қиш мавсумида кимёвий реагентдан фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, Қамчиқ довонида синовдан ўтказилди. Синов натижаларига кўра, ушбу реагентнинг экологик тоза ва самарадор восита эканлиги аниқланди. Хусусан, музни эритиш жараёнида туз ўзидан совуқлик, реагент эса аксинча иссиқлик чиқаради. Натижада муз ва қорнинг эриши одатдагидан тезлашиши кузатилди. Бу тажрибани амалиётга тадбиқ этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 397