Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бандликни таъминлаш – парламент учун устувор масала!

18.11.2015

 

2015 йилнинг 13 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилган “2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси”  (бундан буён матнда  Дастур деб юритилади) муҳокамаси бўйича парламентнинг қуйи палатасидаги «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Қайд этилганидек, Дастур янги объектларни ишга тушириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, қайта жиҳозлаш ва мавжуд қувватлардан янада тўлиқ фойдаланиш, ишламаётган корхоналар фаолиятини, аввало, саноатда, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳаларида тиклаш, инфратузилма, коммуникация ва уй-жой объектлари қурилиши кўламини ошириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш, кичик бизнесни, шу жумладан, якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорликни, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда касаначилик меҳнатининг имкониятларини кенгайтириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган.

 

Йиғилишда блок аъзолари томонидан 2016 йилда барча йўналишларда жами 992,7 мингта, шундан 362,1 мингта иш ўринлари яратилиши ва 630,6 минг нафар шахснинг иш билан таъминланиши кўзда тутилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Дастурда алоҳида туризм соҳасидаги хизматларни ривожлантириш ҳисобига 2016 йилда қўшимча 10044 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилганлиги, айниқса дастур лойиҳасининг муҳим жиҳатларидан бири сифатида баҳоланди. Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича аниқ молиявий-иқтисодий воситалар Президентнинг 2015 йилда қабул қилинган махсус фармонига мувофиқ хусусий мулкчиликни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ва инвестиция иқлими ва тадбиркорлик муҳитини янада такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган. Бу борада якка тартибдаги тадбиркорлик ва бошқа кичик бизнес субъектлари учун кредитлашнинг юқори даражаси сақланиб қолиб – тижорат банклари томонидан 13,1 трлн. сўм миқдорида маблағлар ажратилиши, бунда имтиёзли кредит ресурслари асосан олис қишлоқ ҳудудларида иш ўринлари яратишни назарда тутувчи лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилиши алоҳида аҳамият касб этади.

 

Келгуси  йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашнинг прогноз параметрлари бошқа соҳалар каби иш ўринлари ташкил этишда кичик бизнеснинг ролини янада ошириш, айниқса, қабул қилинган қонун ҳужжатларига асосан энг юқори даражада қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш, кичик бизнес субъектларига кредит ва хом ашё ресурслари ажратилишини таъминлаш асосида миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга ҳам йўналтирилган.

 

Шу билан бир қаторда, йиғилишда 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишларидан бири бўлган чет эллардан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини таъминлаш юзасидан мониторинг юритилишини қаттиқ назоратга олиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Муҳокама якунида дастур лойиҳасини маъқуллаш ҳамда Қонунчилик палатаси ялпи мажлисига киритиш юзасидан «Демократик кучлар блоки»нинг қарори қабул қилинди. 

 

 

Маъруф УСМАНОВ 

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Депутатлар партияларни молиялаштириш тартибини ўзгартиришни таклиф қилишмоқда

 

Асосий молиявий ҳужжат мукаммал бўлиши лозим

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 694