Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бухгалтерия ҳисоби – миллий иқтисодиёт учун муҳим масала

15.01.2016

Элбек ШУКУРОВ, ЎзЛиДеП фракцияси аъзосининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Демократик кучлар блоки»1 нинг навбатдаги йиғилиши бўйича изоҳлари.

 

Йиғилиш иштирокчилари, Ўзбекистон Республикаси Молия, Иқтисодиёт, Адлия вазирликлари, Марказий банк, айрим ННТ ва ОАВ вакиллари, экспертлар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги амалдаги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Қонунчилик ташаббускорлиги қўлланиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан концептуал жиҳатдан маъқулланиб, ўтган  йилнинг декабрь ойида биринчи ўқишда қабул қилинган эди.  Эндиликда бу лойиҳа  иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида.

 

Шу боис, республикамизда бухгалтерия ҳисоби тизими шаклланиши ва ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, улар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминламоқда. Бу эса мазкур соҳада яхлит тизимни ташкил қилиш вазифаларини самарали ҳал этиш имконини бермоқда. Шу аснода, бухгалтерия ҳисобининг 23 та Миллий стандарти, бухгалтерия ҳисобининг алоҳида жиҳатларини тартибга соладиган 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат  тасдиқланиб, рўйхатдан ўтказилган. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун доимий равишда такомиллаштириб борилди, хусусан, Бюджет кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан ҳам унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Айни пайтда амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, амалдаги қонуннинг айрим нормаларини бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш, асосий тушунчалар ҳақидаги нормаларни жорий қилиш, бухгалтерия ҳисобини ва молиявий бошқарувни амалга оширадиган масъул шахсларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини мустаҳкамлаб қўйиш, бухгалтерия ходимлари касбий малакасига нисбатан қўйиладиган талабларни ва бошқа нормаларни тартибга солиш зарурати юзага келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Муҳокама жараёнида  амалдаги қонунга киритилаётган нормалар бухгалтерия ҳисоби тизимини халқаро принциплар ва стандартларга мувофиқ янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишда, иқтисодиётни модернизация қилишни рағбатлантириш асосида макроиқтисодий кўрсаткичлар ўсишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Бу, ўз навбатида, ҳисоб тизими кадрларининг малакаси ва тайёргарлик даражасига боғлиқдир. Айниқса, мазкур соҳани ўз вақтида ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ва уни тартибга соладиган ҳужжатларни такомиллаштириш  масалалари долзарб  бўлиб қолмоқда.

 

Мажлис иштирокчилари айрим фикр-мулоҳазаларни билдиришди, жумладан шу каби қонунчилик ташаббусига эга субъект томонидан «бухгалтерия ҳисоби» соҳасидаги айрим тушунчалар юзасидан нормаларни қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш, хусусан, «бухгалтерия ҳисоби» ва «бухгалтерия ахбороти» тушунчаларининг аниқ таърифларини белгилаш ўз вақтида ва тўғри таклиф этилаётганини қайд этдилар. Бу, ўз навбатида, бухгалтерия ҳисобини юритиш тамойилларининг янада тўлиқ очиб берилишини таъминлайди. Бундан ташқари, қонун лойиҳасидаги бухгалтерия хизматлари раҳбарларига нисбатан талабларни ошириш орқали амалиётда уларнинг масъулиятини кучайтиришга қаратилган нормаларни қўллаб-қувватладилар. Йиғилиш давомида блок аъзолари лойиҳада таклиф этилган бухгалтерия хизматлари раҳбарларининг малакасини ошириб боришни назарда тутувчи нормани фақат йирик корхоналарнинг, яъни мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказиладиган хўжалик субъектларининг бухгалтерия хизмати раҳбарларига нисбатан белгилаш лозимлигини таъкидладилар. 

 

Муҳокама якунлари  бўйича «Демократик кучлар блоки» нуқтаи назари ишлаб чиқилди ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига қонун лойиҳасини такомилига етказиш  бўйича тавсиялар тақдим қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

______________________________________

1 “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 2-моддаси блокни ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб, унда бир нечта сиёсий партиялар фракциялари ўз дастурий мақсад-вазифаларининг яқинлигидан ёки ўхшашлигидан келиб чиққан ҳолда парламент кўпчилигини тузиши мумкинлиги назарда тутилган.  Шу боис, 2015 йил 14 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда парламентнинг қуйи палатасида “Демократик кучлар блоки”ни тузиш масаласи муҳокама этилди. ушбу икки партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияларидан таркиб топган, Қонунчилик палатасида парламентдаги кўпчиликни ташкил этувчи “Демократик кучлар блоки”ни тузиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Истеъмолчилар ва давлат органлари манфаатлари мувозанатини таъминлаш

 

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш вақт талабидир

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Шартнома асосида бошқа корхона бухгалтерия ҳисобини юритадиган аутсорсинг ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?

 

СКнинг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ муассиснинг қишлоқ жойларда уй-жой сотиб олиш учун йўналтирилган дивидендлари солиқ солишдан озод қилинадими? Бундай операциянинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини тўлдириш тартиби қандай?

 

Товарларни таннархидан паст баҳоларда реализация қилганда ва текинга берганда нима ЯСТ солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади? Таннархидан паст баҳоларда реализация қилишни ЯСТ Ҳисоб-китобида қандай кўрсатилади? Мазкур хўжалик операциялари бўйича ҳисобварақ-фактуралар қандай расмийлаштирилади? Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?