Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Давлат органлари халқ билан ҳамнафас бўлиши лозим

24.12.2015

Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзосининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан мулоҳазалари.

 

 

Бошқа демократик давлатлардаги каби  мамлакатимизда ҳам “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни  (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) фуқароларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминловчи муҳим қонун ҳужжатларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган Қонуннинг қоидалари асосида давлат органлари фаолияти ҳақидаги ахборотлар билан жамоатчиликни, биринчи навбатда, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор масалалар бўйича қабул қилинаётган қарорлардан аҳоли, жамоат ташкилотларини хабардор қилиш механизмлари  аниқ белгилаб берилган.

 

Шу боис қўмитамизнинг назорат-таҳлил фаолияти  айнан шу Қонуннинг амалдаги ижроси кўп жиҳатдан давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги билан боғлиқ. Яқинда Парламентнинг қуйи палатасида  ушбу Қонуннинг  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Фарғона вилояти давлат органлари тизимидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган кенгайтирилган  йиғилиш ўтказилганлиги бунинг исботидир.

 

Назорат-таҳлил фаолияти муқаддам қўмитамиз  томонидан ушбу субъектларда ташкил этилган туркум семинарларнинг амалдаги самарасини баҳолашга имкон яратди. Ташкил этилган семинарлар давомида  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фарғона вилояти давлат органлари раҳбарлари ва ахборот хизматлари ходимлари  Қонунни амалиётда қўллашга оид методик тавсиялар, очиқликни таъминлаш борасида самарали фаолият юритаётган давлат органларининг илғор тажрибалари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

 

Таъкидлаб ўтишим лозимки, Қонуннинг ижроси бўйича назорат-таҳлил тадбирини амалга ошириш давомида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вазирликнинг Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, Фарғона вилояти ва Олтиариқ тумани ҳокимликлари ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг Фарғона вилояти бошқармасининг фаолияти ўрганилди.

 

Парламент Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда ахборот соҳасининг мутахассислари, ОАВ, фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг аниқлашича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Қонунни амалиётга тадбиқ этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Интернет глобал тармоғида расмий веб-сайтлари фаолияти йўлга қўйилиб, тизимли равишда маълумотлар билан тўлдириб борилмоқда, зарур ахборотларни барча фойдаланиши мумкин бўлган жойларга жойлаштириш, архив ва ахборот-кутубхона фондлари орқали ахборот тақдим этиш тизими жорий қилинган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборотлар тайёрлаш уларни оммавий ахборот воситаларида чоп этиш, оммавий тадбирлар ташкил этиш, ахборот хабарлари (пресс-релиз, хабарнома, маълумотнома,   бюллетень ва ҳоказо) тайёрлаш билан шуғулланувчи  ахборот хизматлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.     

 

Тадбир  якунлари бўйича қўмитамизнинг Қонунни амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни кучайтиришга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилаётган қарорлари бўйича масъулиятини ошириш, шунингдек, ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир тегишли қарори қабул қилинди. 

 

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Ўзбекистонда миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш - энг муҳим йўналишлардан бири!

 

Ўзбекистон Ҳукумати ишининг самарадорлиги ва шаффофлиги янада ошади

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида