Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Давлат томонидан ННТларга қандай кўмак берилади?

08.02.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси Алия ЮНУСОВАнинг ННТни қўллаб-қувватлаш бўйича мулоҳазалари.

 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш асосий ва муҳим вазифадир. Шу боис Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари  (бундан буён матнда ННТ деб юритилади) фуқаролик жамиятининг катта ва энг фаол қисми эканлигини таъкидлаш жоиз. Давлатимиз  ННТлар  ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ҳуқуқий пойдевор, яъни «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилди. Бевосита амалий ёрдам  эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди1  орқали  молиялаштириш ва методик  таъминлаш сифатида кўрсатилади.

 

Президентнинг 2014 йил 4 декабрда қабул қилинган ПҚ-2270-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар ҳажми 10 млрд. сўмни ташкил этди. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳажми  2008 йилга нисбатан салкам  5 баробарга ошди.

 

 

 

Қонунчилик нормаларига ҳамда Парламент комиссиясининг 2015 йил 23 апрелдаги 6-сон Қарорига мувофиқ  маблағлар қуйидагича тақсимланди:

 

- давлат грантларига – 4 млрд. 750 млн. сўм ёки жами маблағнинг 47,5%и;

- давлат ижтимоий буюртмаларига – 2 млрд. сўм ёки жами маблағнинг 20,0%и;

- давлат субсидияларига – 3 млрд. 250 млн. сўм ёки жами маблағнинг
32,5%и.

 

Давлат грантлари қуйидагиларга йўналтирилди:

 

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ННТни кенг жалб қилиш» мавзусидаги 1-танловга 210 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 239 та лойиҳа тақдим этилди. Унинг натижалари билан 75 та лойиҳа 1 млрд. 100 млн. сўмга қўллаб-қувватланди.

 

2. «Давлат ижтимоий дастурларини амалга оширилиши, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларини мустақил ОАВларида ёритишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» мавзусидаги 2-танловга 88 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 105 та лойиҳа тақдим этилди. Унинг натижалари билан 60 та  лойиҳа 900,0 млн. сўмга молиялаштирилди.

 

3. «Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш» бўйича 3-танловда 320 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этиб, улар томонидан 362 та лойиҳа тақдим этилди. Натижада 42 та лойиҳага 1,0 млрд. сўм йўналтирилди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур танловда ғолиб бўлган лойиҳаларнинг ҳар бирига  2 5,0 млн. сўмгача маблағлар ажратилди.

 

4. «Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда аҳоли, нодавлат нотижорат ташкилотларинининг фаоллигини ошириш» мавзусидаги 4-танловга 136 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 173 та лойиҳа тақдим этилди. Унинг натижаларига кўра 40 та лойиҳа  950 млн. сўмга молиялаштирилди.

 

5. «Аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтиришда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш» мавузусидаги танловга 185 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 207 та лойиҳа тақдим этилди. Унинг натижаларига кўра 34 та лойиҳа 800 млн. сўмга қўллаб-қувватланди.

 

6. Ҳисобот даврида «Ўзбекистон халқларининг маданий-тарихий меросини оммалаштириш, мустақиллик йилларида республикамиз ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларида эришилган ютуқлари бўйича фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш»га   қаратилган амалий ишлар давом эттирилди.

 

Мазкур йўналишдаги танловга 92 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларидан 115та лойиҳа тақдим этилди. Танлов натижаларига кўра, Парламент комиссияси қарорига асосан 28 та лойиҳа  695 млн. сўмга молиялаштирилди.

 

Ҳисобот йилида 66 та устувор йўналишни қамраб олган давлат гранти 6 та танловда жами 1031 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 1201 та лойиҳа билан иштирок этди.Улардан муҳим ижтимоий аҳамиятга молик деб топилган 279 та лойиҳа умумий қиймати 5 млрд. 444,7 млн.сўмга молиялаштирилди. Шу жумладан, қўшимча ўтказилган давлат гранти 6-танлови натижаларига кўра Парламент комиссиясининг қарорига биноан 28 та лойиҳани амалга оширилиши учун 694,7 млн. сўм миқдоридаги маблағ қўшимча йўналтирилди.

 

Қайд этиш жоизки, ҳисобот даврида давлат гранти танлови иштирокчиларининг ва тақдим этилган лойиҳаларнинг сони 2014 йилга нисбатан 2 баробарга ўсди.Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина кейинги беш йилнинг ўзида давлат гранти танловларида иштирок этаётган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари сони 2,6 баробарга, улар томонидан тақдим этилган лойиҳалар сони 2,4 баробарга, ғолиб бўлган лойҳаларнинг сони 2,3 баробарга, уларга давлат гранти шаклида ажратилган маблағлар миқдори 5 баробарга ошди. Бир лойиҳага ажратилган давлат гранти суммаси 25 млн. сўмга ёки 2009 йилга нисбатан ўртача 4,2 баробарга ошди.

 

Лойиҳаларни амалга ошириш давомида 4 229 та тадбир – анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, маҳорат дарслари, республика ва ҳудудий анжуманлар ўтказилиб, уларда 167 минг нафарга яқин киши иштирок этди. Жами 210 та ўқитиш курслари йўлга қўйилди. Ташкил этилган 53 та марказга 7694 нафар киши жалб этилди. Шунингдек, 4 млн. 553 минг 752 нусхада турли тарқатма материаллар, рисолалар, қўлланмалар, пресс-релизлар ва бошқалар тайёрланди.

 

Грант лойиҳаларини амалга оширишга 1 100 киши ва 1 730 нафар кўнгиллилар жалб этилди. Лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган ходимларнинг ойлик маошига 1 млрд. 083 млн. сўм сарфланди.Бундан ташқари, жами 1 114 млн. сўмлик 1 205 та турли жиҳозлар билан ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари моддий-техник жиҳатдан  мустаҳкамланди. Шундан 801 млн. 141 мингсўмлик техник жиҳозлар, 312 млн. 886 мингсўмлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва мебель сотиб олинди. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида ўтказилган тадбирлар 1 367 маротаба босма ва электрон ОАВда кенг ёритилди.

 

«Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси ва давлат органларининг талабномаларига мувофиқ ташкил этилган давлат ижтимоий буюртмаси танловларига 25 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари 55 та лойиҳани тақдим этди. Танлов асосида учта йўналишда 15 та лойиҳа давлат ижтимоий буюртмалари шаклида 2,0 млрд сўмга қўллаб-қувватланди. Шу билан бирга, қўллаб-қувватланган лойиҳаларга қўшимча равишда 48,0 млн. сўм  миқдорида маблағлар  ажратилди.

 

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг 21-бандида белгиланган мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, 460 млн. сўм миқдорида ижтимоий буюртмалар жойлаштирилди. НатижадаЎзбекистон Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний», «Меҳр-шавқат ва саломатлик», «Экосан» фондлари томонидан 7000 нафар кексаларга, 1000 дан ортиқ уруш ва меҳнат фахрийларига, ногиронларга эшитиш аппаратлари, аравачалар, ҳаракатланиш воситалари ва бошқаларни тақдим этган ҳолда ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

 

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг 50-бандига мувофиқ, ижтимоий буюртмаларни ижро этиш давомида кексаларга эътибор ва ғамхўрликни ошириш, ёшларни кекса авлодга нисбатан чуқур ҳурмат, қадрлаш ва ғамхўрлик қилиш руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ёритишга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мақсадларга 380 млн. сўммиқдорида маблағ ажратилди ва 5 та ижтимоий буюртма амалга оширилди.

 

Натижада, 769 та оригинал медиа маҳсулотлар тайёрланди ва 10,5 минг мартадан ортиқ эфирга узатилди. Шунингдек, 160 та репортаж, 27 та интервью, 500 та янгилик, 12 та телекўприк, 380 та ижтимоий теле, -радио роликлар тайёрланди.

 

Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асосларини, миллатлараро ва маданиятлараро тотувликни мустаҳкамлаш йўналишида умумий қиймати 600,0 млн. сўмга тенг 3 та ижтимоий буюртма амалга оширилди.

 

 

Ўтган йилда давлат субсидияси олувчи 6 ташкилот – ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА, ЭОАВМА, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва АА қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг фаолият дастурлари 3 млрд. 250 млн. сўмга қўллаб-қувватланди. Давлат субсидияси шаклида қўшимча равишда 26,4 млн. сўм ажратилди.

 

Давлат субсидияси маблағлари олувчилари томонидан 1700 га яқин тадбирлар ўтказилган бўлиб, уларда 2,4 млн. нафар киши иштирок этди. 50 га яқин қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди, 1800 та ахборот-таҳлилий материаллар тайёрланди, улардан 1000 дан ортиғи босма ОАВда чоп этилди. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фуқаролик жамиятининг шаклланиши жараёнларининг боришини ёритишга қаратилган 1000 дан ортиқ медиа маҳсулотлар теле,-радио эфирга узатилди.

 

Умуман олганда ҳисобот даврида 1 061 та ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 41,7 млрд. сўмга тенг бўлган 1 262 та дастур ва лойиҳалар қабул қилинди. Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг жами 300 та лойиҳасини амалга ошириш учун давлат грантлари, ижтимоий буюртмалар ва субсидиялар шаклида 10,8 млрд. сўмга яқин давлат кўмаги кўрсатилди.

 

Давлат кўмагининг 67%и танлов асосида давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларига йўналтирилди. Шунга қарамасдан, жорий йилда маблағ сўралган дастур ва лойиҳаларнинг бор-йўғи 19%и  ёки ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари сўраган маблағнинг 20%и  молиялаштирилди.

 

Парламент комиссияси ва Жамоат фондининг фаолияти «Халқ сўзи», «Народное слово», «Правда Востока», «Uzbekistan Tоdаy», «Жамият», «Моҳият», «Ҳуррият» газеталари, шунингдек сиёсий партияларнинг марказий матбуот нашрларида кенг ёритилди.

 

Ҳисобот даврида Жамоат фондига юборилган ёзма мурожаатларнинг сони 553 тани ёки 2,8 баробарга, уларга молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий хусусиятга эга ёзма тушунтиришларнинг сони 4,6 баробарга ошди.

 

Парламент комиссияси ва Жамоат фондининг 2015 йилдаги фаолияти таҳлили ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлашга ажратиладиган маблағ ҳажми 2014 йилга нисбатан 22%дан ортиққа ўсганлиги, Парламент комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳалар сони 267 тадан 300 тага изчил ортганлигини кўрсатмоқда.

 

 

 

Маъруф УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 


1 «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19, 20 ва 21-моддаларида белгиланган давлат субсидияларини, грантларини ажратиш ва ижтимоий буюртмаларни тақдим этишнинг тартиби ва шартлари белгиланди. Бу Қонуннинг 16 ва 18-моддалари талабларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияларининг фаолиятига услубий раҳбарликни таъминлаш учун уларнинг намунавий Регламенти ишлаб чиқилди ва Парламент комиссияси томонидан тасдиқланди.

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

 

Парламентнинг асосий вазифаларидан бири – давлат бюджети ижросини назорат қилиш

 

Экологик назорат жиддий амалга оширилади

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Қандай ҳолларда корхона раҳбари буйруқ ёки фармойиш беради? Бу иккаласининг фарқи нимада?

 

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

 

В уставе вновь открывшегося ННО указано, что руководство организацией осуществляет ее председатель. Является ли эта должность штатной или она является общественной работой?

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 825