Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

14.07.2016

Депутатлар ўз сайловчилари билан учрашувлардан сўнг Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига йиғилиб, долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Жорий йилнинг 13 июль куни бўлиб ўтган Парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар олдинроқ сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Қонунчилик палатасининг барча  қўмиталари мажлисларида экспертлар, вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди. 

 

Депутатлар  қуйидагиларни муҳокамадан  ўтказишди:

 

- янги таҳрирдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини.   

 

Ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида бир гуруҳ депутатлар томонидан киритилган;

 

-  бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг долзарблиги шундаки, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида мавжуд норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар матнларидан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, ижрочилар ва аҳолининг тезкор ҳамда кенг фойдаланишини таъминлашга қаратилгандир.

 

Лойиҳанинг қабул қилиниши АКТнинг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини фуқароларга ўз вақтида ва тўлиқ етказиш учун қўшимча шарт-шароит яратади, бу эса аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада яхшилашга хизмат қилади;

 

- “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини.

 

Қонун лойиҳаси ветеринария соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи илгари қабул қилинган НҲҲ нормаларини янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун нормаларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди  ҳамда таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар НҲҲдаги зиддиятларни бартараф этишга, шунингдек, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларида қўлланилган атама ва тушунчаларнинг бир хил қўлланилишини таъминлашга хизмат қилади;

 

- “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасига. 

 

Ушбу тузатишлар махсус ва ҳуқуқий масалаларни ўз ичига олган ўқув дастурига мувофиқ суд экспертларининг малакасини ҳамда ҳуқуқий билимларини вақти-вақти билан оширишнинг ягона тизимини жорий этишга қаратилганлиги таъкидланди. Қонуннинг қабул қилиниши суд экспертизаси масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормалари самарали ва бир хил қўлланилишига хизмат қилади, шунингдек, суд экспертларини тайёрлашни ташкил этишда ва малакасини оширишда мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш, суд экспертизаси натижадорлигини ошириш имконини беради;

 

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларга, “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини.   

 

Ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.  Жумладан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни акциядорлик жамиятлари устав фондидаги улуши камида 15%ни ташкил этиши лозим бўлган чет эллик инвесторлар иштирокида ташкил этилишини назарда тутувчи алоҳида қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда, Давлат раҳбари ҳамда Ҳукуматнинг қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. 

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг айрим моддаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар умумий юрисдикция судларида ва хўжалик судларида чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг давлат божини тўлашдан – уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича озод қилинишини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар акциядорлик жамиятлари учун – устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 15% бўлганда қўлланилишини назарда тутади. 

 

Музокара ва муҳокамалар  натижаларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқулладилар ва уларни биринчи ўқишда қабул қилдилар ҳамда тушган фикр ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш тегишли  қўмиталарга топширилди. 

 

Мажлис давомида депутатлар  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

 

 

Полянте СВЕШНИКОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,  ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси

 

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Фуқаролар мурожаатлари – мансабдор шахслар ишининг индикаторидир

 

Ҳукумат-АКТ-ёшлар

 

Ўзбекистон Ҳукумати ишининг самарадорлиги ва шаффофлиги янада ошади

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах