Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу
  • www.norma.uz
  • Парламент хабарлари
  • Энди халқаро талаблар ва стандартлар маҳаллий истеъмолчилар ва мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилади

Энди халқаро талаблар ва стандартлар маҳаллий истеъмолчилар ва мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилади

29.02.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Қутлимурат БАБАШЕВнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига* изоҳлари.

 

Мамлакатимиз   жаҳон  ҳамжамиятига  дадил қадамлар билан кириб, юздан ортиқ  халқаро ташкилотлар ва бирлашмаларнинг тўлақонли аъзоси бўлди (БМТ, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО,  ХМТ, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, Интерпол  ва ҳоқазо). Бу жараён давом этмоқда  ва Ўзбекистон Республикаси   Бутунжаҳон Савдо Ташкилотига  (бундан - БЖСТ)** аъзоликка  кириш учун ҳаракат қилмоқда.

 

Парламентга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ташаббуси билан киритилган Қонун лойиҳаси1 «Ўзстандарт» Агентлигининг Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг Илмий Кенгаши йиғилишида муҳокама қилинди ва маъқулланди ҳамда ўрнатилган тартибда Иқтисодиёт, Молия, Адлия Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш  қўмитаси, Давархитектқурилиш, Ўздавэнергоназорат, ССП, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ҳуқуқий, моддий, иқтисодий ва соҳавий экспертизадан ўтказилди.

 

Амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонунчилик талабларини халқаро талаблар билан мувофиқлаштириш орқали мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар соҳасида соғлом рақобатни таъминлаш қонун лойиҳасининг мақсади ҳисобланади. 

 

Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги 2 вазифа белгилаб олинган:

 

-техник регламентларнинг қўлланиш доирасини аниқлаштириш

 

-маҳсулотлардан намуналарини олиш, синов ва ўлчовларнинг халқаро усулларини ўз вақтида қўллаш.

 

Бундан ташқари Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, уларнинг ҳар хил шарҳланишини олдини олиб, халқаро тажрибадан келиб чиқиб техник регламентлар (кейинги ўринларда -техрегламентлар) қўлланиш доирасининг бир хил талқин қилинишини таъминлашга йўналтирилган.

 

Батафсил айтганда, Қонун лойиҳасида «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилаётир:


 

 

-3 бобнинг барча моддаларидан, техник регламентларнинг халқаро амалиёт билан уйғунлаштирилиши ва қўлланиш доираси аниқлаштирилишини, мажбурий талаблар белгиланишини таъминлаш учун  «ишлар» тушунчаси чиқариб ташланмоқда.

 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ишларга талабларнинг ўрнатилиши амалдаги Экология меъёрлари, Табиатни муҳофаза қилиш қоидалари, Санитария қоидалари ва меъёрлари, Саноат хавфсизлиги қоидалари, Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек иш берувчи ва бажарувчи ўртасидаги шартнома мажбуриятлари билан тартибга солинмоқда.

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидан «ишлар» тушунчасининг олиб ташланиши ҳар хил ҳужжатлардаги талаблар ўрнатилишининг такрорланишини, шунингдек келажакда ишлатилиши тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча тўсиқлар вужудга келишига олиб келадиган  янги ҳужжатлар (техрегламентлар) пайдо бўлишини олдини олиш билан шартланади.

 

Республикамизда бугунги кунгача 10 та Техник Регламент қабул қилинган бўлса, амалда уларни ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва қабул қилиш жараёнлари давомида алоҳида “ишлар”га нисбатан хавфсизлик талабларини ишлаб чиқишга зарурат туғилмаган.

 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1442-сон Қарорининг 1-бандига асосан, ташқи бозорларда рақобатбардошликни таъминлайдиган, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда халқаро сифат стандартлари ва техрегламентларнинг тизимли жорий этилиши – республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунга кўра, халқаро даражада техник жиҳатдан тартибга солишнинг норматив таҳлили ўтказилди. БЖСТнинг савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги келишувлари маҳсулот ва хизматларга бўлган мажбурий талабларни ўрнатишда ушбу ташкилотнинг барча аъзо мамлакатларида қўлланилади. Мазкур келишувда техник регламентларда маҳсулот ва хизматларга талаблар ўрнатилиши кўзда тутилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг 1 январидан Эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишув (МДҲ мамлакатлари ўртасидаги шартнома) кучга кириши кутилаяпти.  Ушбу Келишувнинг 11-моддасида техрегламентларнинг БЖСТ принциплари бўйича қўлланиши кўзда тутилади. Яъни маҳсулотга (хизматларга) мажбурий талабларнинг ўрнатилиши ва қўлланиши техник регламентлар билан тартибга солиниши керак. Бу бизга имзоланган Келишувнинг барча иштирокчиларига очиқлик ва ягона талаблар қўлланиши учун шароит яратишга ёрдам беради ва бу билан экспорт қилинаётган маҳаллий маҳсулотларимизнинг МДҲ мамлакатларида рақобатбардошлигини оширади.

 

Халқаро тажрибани ўрганиб чиқиш натижалари «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқишда асос бўлди. «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига асосан, мувофиқликни баҳолаш – ўз навбатида «ишлар» тушунчасини ўз ичига олмайдиган, маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимлар, мувофиқликни баҳолаш органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича фаолият. Яъни олиб борилаётган ишларнинг хавфсизлигини стандарт усуллар билан баҳолаш мумкин эмас. Маълумки, маҳсулот (хизматлар) сифатини баҳолаш ўрнатилган тартибда қабул қилинган стандартлар билан амалга оширилади. Бугунги кунда ишларни баҳолаш методларини ўрнатадиган стандартлар қабул қилинмаган. Бундан келиб чиқадики, техник жиҳатдан тартибга солишнинг алоҳида объекти сифатида, ишларга техрегламентлар қабул қилиниши, хавфсизлик ҳеч қандай манбасиз баҳоланишига олиб келади.

 

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ИСО халқаро стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши – мамлакатимизда стандартлаштириш бўйича фаолиятнинг асосий мақсадларидан биридир. Бугунги кунда дунёнинг 160 га яқин мамлакатлари ишлатадиган 16 мингдан зиёд ИСО стандартлари мавжуд. ИСО стандартлари маҳсулот ва хизматларга талаблар, шунингдек синов, ўлчов ва таҳлил усулларини ўрнатади. ИСО стандартларида олиб бориладиган ишларга хавфсизлик талабларини ўрнатиш кўзда тутилмаган;

 

- 8-модда техник регламентларда белгиланган, талабларга маҳсулотлар ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, маҳсулотлардан намуналарини олиш, синов ва ўлчовлар усулларига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан тасдиқланиши тўғрисидаги хатбоши билан тўлдирилади.

 

«Ўзстандарт» Агентлиги стандартлаштириш бўйича Миллий орган эканлигини инобатга олиб, синовлар ва ўлчовлар методлари бўйича керакли норматив ҳужжатлар рўйхатининг тасдиқланиши мамлакат даражасида амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ бугунги кунда «Фойдаланиш шароитлари бўйича автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида», «Техник фойдаланишда темир йўл транспортининг хавфсизлиги тўғрисида», «Ўқув муассасалари учун полиграфия маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида», «Сиқилган табиий газ ва суюлтирилган нефть газларида ишлаши учун қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида», «Металлургия маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида» 5 та умумий техник регламент тасдиқланган. Ушбу барча техрегламентлар қабул қилинишида мажбурийлик хусусиятини йўқотадиган стандартлар рўйхатини тузиш «Ўзстандарт» Агентлигига юклатилади.

 

Киритиладиган ўзгартириш ва тўлдириш Ҳукумат дастурида кўзда тутилган техник регламентлар ишлаб чиқилишини тезлаштиришга кўмак беради. Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган эркин савдо зонаси тўғрисидаги Келишувга мувофиқ импорт қилинадиган маҳсулотга қўйиладиган талаблар техник регламентларда белгилаб қўйилиши керак. Шунга кўра, 2021 йилнинг 1 январигача Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207–сон қарори билан тасдиқланган техрегламентларни ишлаб чиқиш Дастурида кўзда тутилган барча техрегламентлар ишлаб чиқилиши керак;

 

-17-моддадан маҳсулотлардан намуналарини олиш, синовлар ва ўлчовларнинг халқаро усуллари ўз вақтида қўлланишига ёрдам берадиган, маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналарни олиш тартиби, синовлар ва ўлчовлар усуллари техник регламентларда мавжуд бўлиши бўйича талаб олиб ташланади.

 

Техрегламентлар лойиҳалари қабул қилинган стандартлар асосида ишлаб чиқилади. Техник регламентларни ишлаб чиқиш амалиёти синовлар ва ўлчовлар методларининг қўшилиши бўйича мажбурий талаб, маҳсулотнинг хавфсизлигини баҳолашни фақат техник регламентда белгиланган метод бўйича ўтказиши керак бўлган, ишлаётган лабораторияларнинг техник ҳолатини қамраб олиш қисмида ишлаб чиқиш жараёнининг ўзини қийинлаштиришини кўрсатди. Бошқа методлар қўлланиши учун амалдаги техрегламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши зарур бўлади.

 

Ишонамизки, амалдаги қўшимчалар ва ўзгартиришларнинг киритилиши уларни халқаро талаблар билан уйғунлаштирилишини таъминлайди, шу билан бирга маҳсулот, жараёнлар ва хизматлар хавфсизлиги, маҳсулотлардан намуналарини олиш, маҳсулот синовлари ва ўлчовларининг халқаро усуллари қўлланиши масалаларида давлат ва истеъмолчилар манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди.

 

Қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган, киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар давлат бюджетидан қўшимча моддий харажатларни, шунингдек бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши талаб этмайди.

 

 


*“Norma.uzcайтида жойлаштирилган.

 

 

** Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БЖСТ) - WТО) – 1995 йилда тарифлар ва савдо ҳақидаги бош битим (ГААТ) базасида тузилган. ГААТ эса 1947 йилда ташкил этилган бўлиб, 2015 йил 26 апрельгача  унга 162 дан зиёд мамлакатлар аъзо бўлган. БЖСТ бош-штаби  Женевада (Швейцария), бош- директори -  Роберту Карвалью ди Азеведу.

 

БЖСТни ташкил этган ҳужжатлар пакети ҳозир ҳам хизмат кўрсатиш ва савдо ҳақидаги бош битим (ГАТС) ва интеллектуал мулкдорларнинг савдо борасидаги ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисидаги битимга асосланади.

 

БЖСТ жаҳон савдо маданиятини шакллантиради ва бир неча вазифаларни бажаради. Хусусан, импорт божларидаги юқори тўловлар даражасини қисқартириш, тарифсиз чекловларнинг турларини камайтириш. Бу нуфузли ташкилот ўз фаолияти билан дунё ресурсларининг халқаро микёсда товар айирбошлаши, барча мамлакатлар иқтисодиётини ривожланиши ҳамда ён-атрофдаги муҳитни яхшиланишини таъминлашга хизмат қилади.

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

АЖ фаолиятини барқарорлаштириш учун чоралар таклиф қилинмоқда

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини ошириш учун чора-тадбирлар

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Унни қадоқлаш учун қоплар ҳар хил нархларда (1260 ҚҚС билан ва 1200 ҚҚСсиз) харид қилинганлиги уларни қасддан оширилган нархларда харид қилишни сақламаслигини исботлаш учун назорат қилувчи органларга қандай далилларни келтириш мумкин?

 

СКнинг 184-моддасига асосан корхона жисмоний шахслар етказиб берган маҳсулотлари учун олган даромадларига солинадиган солиқларни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариб ушлаб қолиши керакми, агар ушлаб қолиши керак бўлса қандай солиқ ставкаларида? Cавол: Юқоридагиларга асосан, агар Х-корхонаси ЖШДС тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариши ва ушлаб қолиши керак бўлиб, ушбу тадбирларни амалга оширмаган бўлса, у ҳолда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай ставкалар бўйича қайта ҳисоблаб чиқариш зарур?

 


1Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  11 май 2015 йилдаги 116 – сонли қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 август 2014 йилдаги 1010с сонли топшириғини бажариш учун ишлаб чиқилган.

 

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах