Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – вақт талаби

11.10.2016

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Қаҳрамон ЭРГАШЕВ ва   Қутлимурот БАБАШЕВнинг ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар юзасидан  мулоҳазалари.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар ўтказилди. Қўмитамиз раиси Бахтиёр Ниёзматов ва бошқалар мамлакатимизда ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маблағларни иқтисод қилиш орқали истиқболли лойиҳаларни бажариш имконини бераётганлигини таъкидлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида саноатни жадал ривожлантириш ва ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2030 йилга бориб 2015 йилдаги 33,5 фоиздан 40%га етказиш, энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш эвазига ялпи ички маҳсулот учун сарфланадиган энергия ҳажмини тахминан 2 бараварга қисқартириш вазифалари белгиланган эди.

 

Уларни амалга оширишда соҳага оид қонунчилик, хусусан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этади.

 

Тадбир қатнашчилари Ўзбекистонда бугунги кунда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, балки катта миқдордаги маблағларни иқтисод қилиш, уни бошқа истиқболли лойиҳалар рўёби учун йўналтириш имконини бераётганлигини таъкидлашди. Жумладан, саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш йўналишида “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асака” банки ва “Ҳамкорбанк” иштирокида “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси тизимидаги корхоналарда 2 та, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида 9 та, “Ўзпахтасаноат” ҳамда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаларида 6 та, жами 31 лойиҳа амалга оширилган. Пировардида ушбу субъектларда иқтисод қилинган 152,4 миллион киловатт соат электр энергияси ва 42,6 миллион куб метр табиий газ тоғ-кон, кимё, энергетика, нефть ва газ, қайта ишлаш каби саноат тармоқларига йўналтирилганлиги қайд этилди.

 

Семинар қатнашчиларининг эътибори 2018 йилгача ҳаётга татбиқ этиладиган ушбу лойиҳалар 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беришига қаратилди.

 

Тадбир якунида соҳада энергия сарфини камайтиришнинг ва самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий асосларини замон талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.

 

Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирликлар, банклар, ташкилотлар, идоралар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек амалиётчилар ва мутахассислар, ОАВ иштирок этишди.

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти

 

Аҳолини газ билан таъминлаш масаласи парламент диққат марказида

 

Саноатни ривожлантириш йўлида

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Агар корхона суюлтирилган газни автомобилларга газ қуйиш шохобчалари орқали юридик шахсларга ведомость бўйича пул ўтказиш йўли билан сотса, у ҳолда бу улгуржи ёки чакана савдо ҳисобланадими?

Муддати ўтган дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қандай?

2016 йилдан биз улгуржи савдо корхонаси хисобланиб ягона солик туловчи хисобланамизми? Эски солик турида колишимиз мумкинми? 2016 йилнинг 1 чораги учун хисобланган ва топширилган соликлар кандай расмийлаштирилади? 2015 йил учун хисобланган солик ва мажбурий туловлар ўзгармайдими?