Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ёшлар ва ҳуқуқ-тартибот масалалари парламент диққат марказида

08.08.2016

Парламант қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси арафасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишларда депутатлар биринчи ўқишда киритилган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ва “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилишди.

 

Йиғилишда Президентимиз раҳнамолигида истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ демократик давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, фуқаролик жамияти барпо этиш, навқирон авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.  Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади.

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама соғлом, ақлан етук, ҳозирги даврда талаб катта бўлган замонавий касб-ҳунарларни эгаллаган, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилиш асосий мақсадлардан бири экани табиийдир.  “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ёшларга оид сиёсатни, яъни навқирон авлоднинг ривожланиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, давлат ва жамиятни ривожлантиришда уларнинг интеллектуал, ижодий салоҳиятидан унумли фойдаланишни назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини белгилашга қаратилгандир.

 

Фракциялар йиғилишларида “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Мамлакатимиз Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ички ишлар органларининг қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги фаолият шакли ва усулларини аниқлаштириш лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталди. Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, мутасадди идоралар томонидан экспертларни ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис муҳокамасига киритилди.  Мазкур қонуннинг қабул қилиниши – ички ишлар органлари вазифалари, улар фаолиятининг асосий йўналишлари, принциплари ва бошқа жиҳатларининг яхлит қонун ҳужжатида белгилаб берилиши мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этади. 

 

Сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи аъзолари қонунлар лойиҳаларини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, биринчи ўқишда қабул қилишни маъқуллади.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  

Қонунчилик палатаси  

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар 

 ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

 қўмитасининг  аъзоси Алия ЮНУСОВА 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Фуқаролар мурожаатлари – мансабдор шахслар ишининг индикаторидир

 

Оммавий ахборот воситалари катта куч ва салоҳиятга эга

 

АКТ ҳаётга жадал жорий қилинмоқда

 

 

 

 “Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Қандай ҳолларда корхона раҳбари буйруқ ёки фармойиш беради? Бу иккаласининг фарқи нимада?

 

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

 

В уставе вновь открывшегося ННО указано, что руководство организацией осуществляет ее председатель. Является ли эта должность штатной или она является общественной работой?

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1028