Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Муҳрлар ва юридик хулосаларни бекор қилиш, хусусий тадбиркорлар ва ҳомийлик

06.08.2015

Парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасининг ушбу ва бошқа бандлари хусусий секторни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга йўналтирилган.

 

– Юртбошимизнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармони “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминланиши, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлашни рағбатлантирди.

 

Қонун лойиҳаси 33 кодекс ва қонунга ўзгартиришлар киритишни кўзда тутади.

 

 Думалоқ муҳр бекор қилинишини кўзда тутадиган ўзгартиришларни “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”, “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”, “Хусусий корхона тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида” ва бошқа қонунларга киритиш назарда тутиляпти.

 

Қайд қилиш лозимки, Фуқаролик кодекси думалоқ муҳрга эга бўлишни талаб қилмайди. Бироқ, Хўжалик процессуал кодексида бу кўрсатиб ўтилади, чунончи, унинг 51-моддасида  айтилганки, ташкилот номидан берилган ишончномага унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс имзо чекади ва бу имзо ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.

 

 

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг 33-бандига биноан таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда ҳам уларни тасдиқлаш талаб қилинади. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низомда бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳ.к.ни расмийлаштиришда муҳр зарурлиги қайд қилинган.

 

 

Шартнома тузишда муҳрга эга ҳамкорлар билан муҳрга эга бўлмаганлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш лозим?

 

 

Аниқки, келажак -  электрон рақамли имзо ёки электрон ҳужжат айланишининг бошқа атрибутлариники. Шунинг учун, муҳрларни бекор қилиш билан бирга, чамаси, бизнесменлар учун қулай бўлган қандайдир идентификациялаш дастаги бўлиши лозим.

 

 

Ушбу жиҳат, шубҳасиз, кейинги ўқишларда ўз ечимини топади.

 

 

“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунда хўжалик шартномаларини тузишда хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизматлари ёки жалб қилинган адвокатларнинг хулосаларини бекор қилиш кўзда тутилган.

 

 

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида” қонунларга ҳамда лицензиялар, рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар ва бошқа давлат хизматларини олаётганда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини тақдим қилиш тўғрисидаги талабларни бекор қилинишини кўзда тутадиган  бошқа қонунларга тузатишлар киритиш назарда тутилмоқда.

 

 

“Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунга тадбиркорлик субъектларига фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш бўйича сўровномани интерактив тарзда тўлдириб, электрон шаклдаги аризани тақдим қилиш, шунингдек ИДХЯПда шахсий “Тадбиркорлик субъекти кабинети” орқали шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очиш имконини беришни кўзда тутадиган  қўшимча киритилмоқда.

 

 

“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида” Қонунга экспорт-импорт операцияларида зарур бўладиган ҳужжатларнинг тўла-тўкис рўйхатини белгилайдиган ўзгартиришлар киритилмоқда. Ушбу рўйхатда кўзда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни сўраб олишга тақиқ киритиш назарда тутиляпти.

 

 

Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаш тўғрисидаги қоидалар “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонунда, Меҳнат ҳамда Солиқ кодексларида ўз аксини топади.

 

 

Бизда таклиф қилинаётган Солиқ кодексининг 311-моддаси матни варианти бўйича мулоҳазалар мавжуд, унда солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, суғурта бадалларини мажбурий тартибда ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланиши айтилган.

 

 

СКнинг 373-моддасида қайд қилинганки, давлат солиқ хизмати органлари томонидан якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида олинган ахборот якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

 

 

Ушбу моддалар қуйидаги матн билан тўлдирилиши зарур деб ҳисоблаймиз: “Солиқ хизмати органлари томонидан ҳар бир ёлланган ходим учун олинган ҳисоб карточкалари якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун якка тартибдаги тадбиркорнинг  ҳар бир ходими учун суғурта бадалларини ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

 

 

Ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган якка тартибдаги тадбиркор ходимлар карточкаларини белгиланган муддатларда солиқ органлари хизматига топширмаган тақдирда, якка тартибдаги тадбиркор мажбуриятлари бўйича суғурта бадалларини ҳисоблаш тўхтатиб турилмайди”.

 

 

Тадбиркор турли сабаблар туфайли ўз фаолиятини тўхтатиб туриши мумкин, бироқ суғурта бадаллари миқдори ўзгармайди. Нима учун? Агар иш фаолияти бўлмаганда, у ҳолда таваккалчилик, даромад  ҳам бўлмас эди. Ўйлаймизки, кейинги ўқишларда бундай қарама-қарши қарашлар бартараф этилади.

 

“Ҳомийлик тўғрисида” Қонунга таклиф этилаётган қўшимчалар ҳам анча аҳамиятга эга. Уларга мувофиқ:

 

-давлат улуши устав капиталида 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг ҳомийлик ҳамда бошқа беғараз ёрдам учун йиллик харажатлари ташкилотнинг олдинги ҳисобот йили учун соф фойдаси қисмида бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилган тақдирда ўтган йил учун олинган соф фойданинг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим;

 

 

-ҳомийлик хайрияси ва бошқа беғараз ёрдамни олган шахслар бу ахборотни ОАВда ва ўзларининг сайтларида ошкор қилишлари ҳамда уларни алоҳида ҳисобини юритишлари шарт.

 

 

Агар қонунчиликка таклиф этилаётган тузатишлар қабул қилинса, у ҳолда, шубҳасиз, бу Ўзбекистонда хусусий бизнеснинг янада ривожланиши учун  ижобий таъсир кўрсатади.

 

 

Полянте СВЕШНИКОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 
ЎзЛиДеп фракцияси аъзоси

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 656