Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Мусодара қилиш фақат суд орқали амалга оширилади

09.03.2016

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Қаҳрамон ЭРГАШЕВ ва Полянте СВЕШНИКОВнинг муҳокама қилинаётган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси* юзасидан изоҳлари.

 

Мунтазам равишда учрайдиган маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.  Ушбу ҳуқуқбузарлик нафақат шаҳар, туман ва бошқа ҳудудий бўлинмаларда, балки транспорт воситаларида  ҳам содир бўлиши мумкин.1

 

Бироқ маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳеч ким қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибдан бошқача тарзда таъсир кўрсатиш чорасига тортилиши мумкин эмас ва булар юзасидан  ишларни юритиш қонунийликка риоя қилиш асосида олиб борилади.  Бунинг сабаби нима, деган савол туғилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади!

 

Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ва Ҳукумат орқали парламентга киритилган Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон Қонунини (кейинги ўринларда - Қонун) амалга ошириш бўйича Комплекс режанинг 1.15-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган. Мазкур лойиҳа белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Иқтисодиёт, Молия вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, Олий суди, Бош прокуратураси  ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан келишилган.

 

Қонуннинг 7-моддаси 3-бандидан келиб чиқиб, лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (кейинги ўринларда – МЖтК) 245, 248, 250, 251, 254 ва 294-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда.

 

Хусусан, мазкур Қонунга асосан МЖтКнинг 27-моддасига2 ўзгартириш киритилиб, унга кўра маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан қўлланилади.

 

МЖтКнинг 117-моддаси3 иккинчи қисми санкцияси мусодара қилиш билан боғлиқ бўлган маъмурий жазони ўз ичига олганлиги боис, мазкур қисм бўйича ишларни кўриб чиқишни МЖтКнинг 245-моддасига тегишли қўшимча ва 251-моддасига ўзгартиришни киритган ҳолда, ҳаво транспорти органларидан маъмурий ишлар бўйича судьяларга ўтказиш таклиф қилинади.

 

МЖтКнинг 142-моддаси иккинчи қисми ва 191-моддалари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг ички ишлар органларидан тааллуқлиликни чиқариб ташлашни назарда тутувчи худди шундай ўзгартиришлар 248-моддага ҳам киритилиши таклиф қилинмоқда. Мазкур ўзгартиришлар, шунингдек, МЖтКда мавжуд бўлган қарама-қаршиликларни бартараф этишга қаратилган. Хусусан, МЖтКнинг 245-моддасига мувофиқ 191-модда маъмурий ишлар бўйича судьяларга тааллуқли.

 

МЖтКнинг 250, 251 ва 254-моддаларига таклиф қилинаётган ўзгартиришлар мавжуд бўлган қарама-қаршиликларни бартараф этишга қаратилган, чунки ҳозирги вақтда улар темир йўл, ҳаво транспорти органлари, шунингдек шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташиш автомобиль транспорти ва электр транспорти органларига ҳуқуқбузарларга нисбатан мусодара қилиш тарзидаги маъмурий жазони қўллаш ҳуқуқини белгиламоқда.

 

МЖтКнинг 294-моддасига божхона органларининг экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилиши билан боғлиқ бўлиб, мусодара чораси қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишнинг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳуқуқини чиқариб ташлашни назарда тутувчи ўзгартириш таклиф қилинмоқда, чунки мазкур ишлар маъмурий ишлар бўйича судьяларга тааллуқлидир4.

 

 

 

 

*“Norma.uz”cайтида жойлаштирилган.

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!

 

Тезкор-қидирув тадбирлари – қонун доирасида

 

Йўллардаги видеокамералар қандай қонунийлаштирилади

 

 

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Бизнинг корхонамиз Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий ...

 

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?

 

Муддати ўтган дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс

эттириш тартиби қандай?

 

Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун устав фондини шакллантириш

ҳисоб-китобида ЭКИҲ миқдори қайси сана ҳолатига аниқланади: ҳисобвараққа пул

маблағлари киритилган санами ёки лицензия олиш учун ариза берилган санами?

 

 


1 Ўзбекистон Республикасининг байроғи остидаги ёки Ўзбекистон Республикасининг портида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида очиқ ҳаво ёки сув бўшлиғида бўлган кемада маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади (ЎзР МЖтКнинг 9-моддаси)

 

2 27-модда. Мусодара қилиш

Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш бу ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, бу чора туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан қўлланилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлган ашёгина мусодара қилиниши мумкин.

 

3 117-модда. Ҳаво кемасида юриш-туриш қоидаларини бузиш

Ҳаво кемасида бўлган шахсларнинг кема командири фармойишларини бажармаслиги, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга, кинога, видеога олиш, шунингдек радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, -

фото-киноплёнка ёки видеокассеталар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

 

4294-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс 309-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. (ЎзР 10.08.2015 й. ЎРҚ-389-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўлланиш назарда тутилган бўлса, маъмурий хуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг қатнашиши шарт. Мазкур шахс бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қатнашишдан бўйин товлагани тақдирда у маъмурий ишлар бўйича судьянинг ажримига биноан ички ишлар (милиция) органи томонидан мажбуран олиб келиниши мумкин. Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулот Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлиб, мусодара чораси қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш божхона органи томонидан алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади.