Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ноширни қўллаб-қувватлаб, тўсқинликларни бартараф этиш керак

18.03.2016

Ушбу мавзуга бағишлаб, жорий йилнинг 11 март куни ўтказилган Қўмитамизнинг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Омонулло Юнусовнинг “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилишининг ҳолати ҳақидаги ахбороти эшитилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари С.Отамуротов ўз кириш сўзида  таъкидлаб ўтганидек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши устуворликларидан келиб чиқиб,  ўтказилган эшитувнинг асосий мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

 

- қонуннинг амалиётда қўлланилишини ўрганиш, қонуннинг матнидаги мавжуд бўлиши мумкин бўлган такрорланиш ва қарама-қаршилик фактларини, қонун нормаларининг амалиётда самарали қўлланилишига тўсқинлик қилувчи ғовларни аниқлаш;

 

қонуннинг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг юқори технологиялари соҳасининг тез суръатларда  ўсишига кўмак бериш, шунингдек, қарама-қаршиликларни бартараф этиш, ноширлик соҳасига оид қонунчиликнинг тизимлилиги ва тўлиқлигини таъминлаш.

 

Қўмитамиз раиси И.Абдуллаев маърузасида Қонуннинг ижро этилиши аҳволини ўрганиш бўйича назорат-таҳлил тадбирининг ўтказилиши ўзида ташкилий-техник, тадқиқот тадбирларини амалга оширишни қамраб олиши тўғрисида айтиб ўтилди. Хусусан, Қўмитамиз томонидан:

 

- ноширлик ва матбаа фаолиятини тартибга солишга қаратилган амалдаги қонунчиликнинг инвентаризацияси амалга оширилди;

 

- 2016 йил 19 февралда Самарқанд шаҳрида ноширлик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида “Ноширлик фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш” мавзусида “давра суҳбати” ўтказилди;

 

- ушбу қонуннинг амалиётда қўлланилишидаги долзарб муаммоларни аниқлаш, шунингдек ижтимоий фикрнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқот ўтказилди;

 

- Давлат раҳбарининг 30.12.2011 йилдаги “Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”ги ПҚ-1672-сон қарори (кейинги ўринларда - Қарор) билан ноширлик ва матбаа корхоналарига солиқ ва божхона тўловлари бўйича белгиланган имтиёз ва преференцияларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди;

 

- мамлакатда ноширлик ва матбаа ишининг ривожланиши ҳолати ва истиқболлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди ва умумлаштирилди.


Синчковлик билан ўтказилган парламент эшитуви мобайнида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ноширлик соҳасидаги ваколатли орган сифатидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Жумладан, ноширлик ва мамлакатнинг бошқа ахборот бозори иштирокчилари томонидан ноширлик фаолияти соҳасига оид амалдаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш, тарқатиш, маълумотдан фойдаланиш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш тизимини ташкиллаштириш фаолияти таҳлил қилинди.

 

Ўтказилган тадбир мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим йўналишларни муҳокама қилиш учун ўзига хос жамоат майдони бўлди, шунингдек, парламент, ижро этувчи органлар, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида “қайта алоқа”нинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилди. Тадбир қатнашчилари бозор иштирокчиларининг ҳуқуқий тартибга солиш шароитларига бўлган эҳтиёжларининг қаноатлантирилганлигини белгилаб берувчи ижтимоий фикрнинг ҳолати ҳақида ўтказилган социологик тадқиқот натижалари билан танишдилар.

 

Парламент эшитуви иштирокчилари Қарори билан ноширлик ва матбаа корхоналарига солиқ ва божхона тўловлари бўйича белгиланган имтиёз ва преференциялар муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу имтиёзлар натижасида ноширлик ва матбаа корхоналарининг моддий-техник базаси ривожланиб, 2012-2015 йиллар давомида қарийб 16,2 млрд. сўмлик маблағлар иқтисод қилинишига ва бу маблағларни соҳани янада ривожлантириш учун йўналтиришга эришилди.

 

Эшитув қатнашчилари ноширлик ва матбаа соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш мавзуси бўйича ўзаро фикр алмашишди. Бундан ташқари, Қонунни такомиллаштиришга қаратилган бозор иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатларини, ваколатли органнинг ваколатларини янада аниқ белгилаш, ноширлик ва матбаа корхоналарига зарур кўмак бериш имкониятларини назарда тутиш каби таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

 Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси 

 Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Оммавий ахборот воситалари катта куч ва салоҳиятга эга

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Давлат органлари халқ билан ҳамнафас бўлиши лозим

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Жамият юридик ва жисмоний шахслардан қайта ишланмаган дуккакли экинлар - мош ва ловияни сотиб олиб янги технологик ускунада қуйидаги технологик жараённи бажаради: қобиғидан ажратиш, чанг ва ёт нарсалардан тозалаш, навларга ажратиш, қадоқлаш. Бу ҳолатда олинган маҳсулот ўзи етиштирган маҳсулот ҳисобланадими? Шу фаолиятга ихтисослашган кичик бизнес субъекти учун ХХТУТ қандай аниқланади?

 

Юридик шахс бугунги кунда "GM Uzbekistan" АЖнинг автосалонларида сотилаётган, нархи АҚШ долларида кўрсатилган автомашиналарни, автомашина сотиб олинадиган кундаги Марказий банкнинг АҚШ долларини сўмга нисбатан курсига мувофиқ, эквивалент миқдорини миллий валюта (сўм)да пул кўчириш йўли орқали тўлаб, корхона учун сотиб олиш мумкинми?

 

Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун устав фондини шакллантириш ҳисоб-китобида ЭКИҲ миқдори қайси сана ҳолатига аниқланади: ҳисобвараққа пул маблағлари киритилган санами ёки лицензия олиш учун ариза берилган санами?