Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2016 йил 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтади

11.10.2016

Тошкент шаҳрида 2016 йил 10 октябрь куни Сенат Раиси Ниғматилла  Йўлдошев бошчилигида бўлиб ўтган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 12-13 октябрь  кунлари  чақириш тўғрисида Қарор қабул  қилинди.

Ялпи мажлиснинг кун тартибига 9 та масала, шу жумладан 4 та қонун муҳокамаси киритилмоқда:

 

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида;

 

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақида;

 

- «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;

 

- «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш  ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида;

 

- “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сон Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;

 

- “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида;

 

- Ўзбекистон Республикаси Олий ва Олий хўжалик судлари таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида ва бошқа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган масалалар.

 

Кенгаш мажлисида Сенат аъзоларидан ташқари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари,  айрим фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ОАВ иштирок этдилар.

 

Маъруф УСМАНОВ

Мавзу бўйича материаллар:

 

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 24−25 август кунлари мамлакат пойтахтида бўлиб ўтади

 

Сенатда долзарб масала муҳокама қилинди

 

Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 839