Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Парламентнинг асосий вазифаларидан бири – давлат бюджети ижросини назорат қилиш

30.11.2015

Ҳукуматнинг Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини Алия Юнусова, Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси шарҳлайди.

 

Мамлакатнинг Асосий Қонунида парламентга  берилган ваколатларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи” батафсил кўриб чиқилди. Қуйи палата мажлисида Молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг шу йил учта чоракдаги ижроси тўғрисида маъруза қилди.

 

Аввало қайд этишимиз жоизки, ҳукумат тарафидан тақдим этилган ҳисобот Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталарида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, ННТ вакиллари, соҳа экспертлари, ОАВ вакиллари иштирокида дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Сиёсий партиялар фракцияларида кенг таҳлилий ишлар ўтказилиб, бу депутатларга электорат манфаатлари ҳамда дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижросининг боришига нисбатан ўз қатъий нуқтаи назарларини ишлаб чиқиш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳар томонлама муҳокама қилиш чоғида Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари томонидан ҳисобот юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Батафсил  маълумот:

 

Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 8,0 %ни ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 7,3 %га ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади. Бунда макроиқтисодий барқарорлик янада мустаҳкамланиб, ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси кузатилди.

 

Чуқур ўйланган, пухта пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатининг амалга оширилганлиги Давлат бюджети даромад қисмининг прогноз кўрсаткичларига нисбатан 100,2%га ижро этилишини таъминлади, бу ЯИМга нисбатан 22,4%ни ташкил этди. Давлат бюджетининг харажатлари ЯИМга нисбатан 22,3 %ни ташкил этиб, бу Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини ЯИМга нисбатан 0,1 %  профицит билан ижро этиш имконини берди.

 

Бюджет харажатлар қисмининг 58,7 %и ижтимоий соҳани ривожлантиришга сарфлангани бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлигидан далолат беради.

 

Шунингдек солиқ юки сезиларли камайиб бораётган шароитда кичик корхоналар ва микрофирмалардан ягона солиқ тўлови тушумлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 22,9 %га, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан эса 25,4%га ошди. Бу татбиқ этилаётган солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг самарадорлигидан далолат беради.

 

Партиямизнинг узоқ дастурларига чамбарчас  ижтимоий соҳа харажатлари таркибининг катта қисмини ҳамон таълим ва соғлиқни сақлаш харажатлари ташкил этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.  Давлат бюджети маблағларининг қарийб 60%и айнан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ва унинг фаровонлигини оширишга йўналтирилганлигининг ўзиёқ шундан далолат беради. Ижтимоий соҳа харажатларининг 56,3%и таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантиришга йўналтирилди. Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасидаги ишлар изчил ва тизимли асосда олиб борилди. Учта чорак  даврида Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг 24%и  соғлиқни сақлашни ривожлантиришга йўналтирилди. Бу эса ўтган  йилнинг худди шу даврига нисбатан 17,1 %га кўп демакдир.

 

Қизғин  муҳокама ҳамда савол-жавоб  давомида депутатлар жойларда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиққа оид қонун ҳужжатларига риоя этилишини ҳамда берилган имтиёзлар ва преференциялардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш асосида маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш, шунингдек тегишли ҳудудларнинг молиявий имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Парламент қуйи палатаси аъзолари  марказда ва жойларда давлат бошқаруви органларининг, бюджет ташкилотларининг бюджет маблағларидан самарали, манзилли  ва мақсадли фойдаланилишини, қаттиқ молиявий интизомга риоя этилишини таъминлаш бўйича масъулиятини оширишга, шунингдек Ўзбекистон Республикси Бюджет кодекси нормалари ва қоидаларининг ижро этилиши устидан назоратни янада кучайтиришга доир бир қатор кўрсатма ва  тавсиялар билдирдилар.

 

Шундан сўнг парламент Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади ҳамда тегишли қарор қабул қилди.

 

Маъруф УСМАНОВ суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!


Асосий молиявий ҳужжат мукаммал бўлиши лозим