Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Қонун муҳокама жараёнида мукаммаллашади

22.01.2016

2016 йил 22 январь куни қўмитамиз томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган «Ахборот соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Юртбошимиз  ўтган йили Парламент палаталарининг қўшма мажлисида "Ҳеч кимга сир эмас, амалиётчилар тажрибаси кўпроқ бўлгани учун қонунларнинг моҳиятини қонун чиқарувчилардан кўра яхшироқ билади. Ишимиз самарали бўлиши, қонунчиликнинг сифати ва таъсирчанлигини ошириш учун олимлар, юқори малакали мутахассис ва экспертларни кенг жалб этган ҳолда, қонун лойиҳасини албатта атрофлича муҳокама этиш шарт, деб ўйлайман", дея қонун лойиҳалари муҳокамасига кенг жамоатчиликни жалб этишнинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эдилар.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда тадбирда иштирок этган  Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар, ахборот ва телекоммуникация соҳасининг малакали мутахассис ва экспертлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини   атрофлича  муҳокама қилишиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, бозор иқтисодиётининг замонавий талаблари ҳамда меҳнат қонунчилиги қоидаларига мос ҳолда уни янада такомиллаштириш зарурлигини билдириб ўтдилар. Иштирокчилар айниқса, ахборот ва телекоммуникация соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалаларини бугунги кун талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш зарур эканлигини алоҳида қайд этдилар.

 

Таъкидлаш лозимки, ушбу Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши билан меъёрий ҳужжатларни қонунга мувофиқлаштириш, ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, хусусан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳолатларини яшириш ёки ўз вақтида текширилишини ўтказмаслик, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ижросини назорат қилувчи давлат органининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажармаслик ҳолатларига чек қўйиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларнинг молиявий таъминотини кучайтириш каби бир қатор масалаларни ҳал этишда муҳим асос бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Давра суҳбатида сўзга чиққан депутатлар қонун лойиҳаси меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенция ва тавсиялари, 20 дан ортиқ хорижий  давлатлар, шу жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Япония, Корея, Россия, Беларусь, Қозоғистоннинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилиги ва меъёрий ҳужжатлари билан қиёсий таҳлилдан ўтказилганлигини билдирдилар.

 

Тадбир давомида қонун лойиҳаси билан яқиндан танишган ахборот ва телекоммуникация соҳаси экспертлари қонуннинг янги таҳрири келгусида меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида тўғри ташкил қилишни таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулиятини ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорат органларининг аралашувисиз, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадбирларни тўғри ташкил қилишда иш берувчининг манфаатдорлигини ошириш, касб касалликларининг ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ходимлар, хусусан, вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдириб ўтдилар. Ахборот ва телекоммуникация соҳасида меҳнат қилувчилар учун меҳнат муҳофазаси борасида яратилган қонун ва қонуности ҳужжатлари билан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдириб ўтилди.

 

Шунингдек, тадбирда янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини маромига  етказиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси 

 Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ

 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

 

Мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлганда корхона қандай тўловларни амалга ошириши керак (огоҳлантириш даврида тўлиқ ишлаганимни ҳисобга олган холда)?

 

Агар ходим 10 ой давомида меҳнатга яроқсизлик варақасида бўлса, меҳнат таътили бериш мумкинми?

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 840