Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратурага топширилади

20.07.2015

Қонунчилик палатасида Юртбошимизнинг 2014 йил 24 июлдаги “Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижро этиш учун ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги” қонун лойиҳасини ялпи муҳокамаси  бўлиб ўтди.

 

 

 

-Мазкур Фармон билан Бош прокуратура таркибида Қонунчилик ижроси устидан назорат бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар таркибида - Бош бошқарманинг ҳудудий бўлимлари тузилди, - тушунтирди Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, ЎзЛиДеп фракцияси аъзоси. – Бундай тузилмани барпо этишдан мақсад - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларининг ижроси ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш. Шу билан бир вақтда ушбу мақсадда Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси тугатилди.

 

Шуларни ҳисобга олиб, амалдаги миллий қонунчиликка, жумладан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритиш талаб этилди.

 


Бундай тузилманинг барпо этилиши мамлакатимизда қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини, хусусан ижтимоий-иқтисодий соҳада, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришни сезиларли равишда такомиллаштириш имконини беради. Аниқ гапирадиган бўлсак, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасидан Адлия вазирлигининг қонунийликка риоя этилишининг мониторинги ҳамда назоратини амалга ошириш ваколатини чиқариб ташлаш кўзда тутилмоқда.

 

Бундан ташқари, мазкур идоранинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш бўйича ваколати Бош прокуратуранинг Қонунчилик ижроси устидан назорат  бош бошқармасига берилади. Шунинг учун амалдаги қонунчиликни уйғунлаштириш ва бирхиллаштириш мақсадида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.

 

*  *  *

 

 

Мамлакатимиз халқимизнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи алоқаларни ривожлантирмоқда. Ўзбекистоннинг устувор ташқи сиёсий ҳамкорлари сирасига мустақилликка эришилган даврдан бошлаб ҳар томонлама муносабатлар ривожланаётган Германия Федератив Республикаси киради. Айнан шунинг учун “1999 йил 7 сентябрдаги (Берлин, 14.10.2014 й.) Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ушбу ҳамкорликни чуқурлаштириш имконини беради.

 

 

Мазкур Баённома Битимга солиқ соҳасида ахборот алмашиш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган тузатишлар киритишни кўзда тутади. Жумладан, ушбу ҳужжат билан барча солиқ турлари бўйича ахборот алмашиш, томонларнинг ахборот бериши ва ундан фойдаланиши тартиб-тамойили, шу жумладан, бир томоннинг унинг ахборотидан бошқа мамлакатда фойдаланишга розилик олиш ҳамда бошқа масалалар бўйича сўровларни ижро этиш бўйича чоралар кўришни кўзда тутади. Бундан ташқари, Баённоманинг янги қоидалари ваколатли органларнинг бевосита алоқа ўрнатишига кўмаклашади, шу билан бирга кўп қиррали ҳамкорликка имконият яратади, шунингдек солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва суиистеъмолликларга қарши курашиш ҳамда давлатларнинг тегишли бюджетларига янги тушум манбаларини аниқлаш имконини беради.

 

Ҳар томонлама ва танқидий муҳокамадан сўнг иккала қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда қабул қилинди.

 Маъруф УСМАНОВ суҳбатлашди ва ёзиб олди.