Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Рекламани ривожлантиришга доир чора-тадбирлар

27.07.2016

2016 йил 15 июль куни пойтахтдаги «Wyndham Tashkent» отелида Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда "Реклама фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш" мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.

Тадбир ўтказилишидан асосий мақсад реклама соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва қоидалари, жумладан Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонуни  ижросини таҳлил қилиш, реклама бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва соҳани ривожлантиришни таъминловчи қонунчиликни такомиллаштириш учун аниқ таклифларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

 

Ўзбекистон Республикасида реклама соҳасида мустаҳкам қонунчилик базаси яратилганлиги мамлакатимизда ушбу фаолиятнинг изчил ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан 1998 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонуни - мамлакат реклама бозорини шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштиришнинг муҳим босқичини бошлаб берди. Бугун реклама бу нафақат маҳсулотлар ва хизматлар сотишни жадаллаштириш воситаси, балки шу билан бирга жамоатчилик фикрини шакллантирувчи муҳим соҳа ва миллий иқтисодиётимизнинг изчил ривожланаётган секторидир.

 

Сўнгги йилларда реклама сектори жадал ўсиб бораётганлиги соҳа мутахассислари томонидан қайд этилмоқда. Маҳсулотлар ва хизматлар рекламаси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари сони ортиб бормоқда, реклама агентликлари фаолиятига замонавий АКТ кенг жорий қилинмоқда, мамлакатда ишлаб чиқилаётган реклама маҳсулотларининг тури кенгайиб, сифати ошиб бормокда. Реклама секторини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш доирасида соҳа ташкилотларининг самарали фаолият олиб боришлари ва уларнинг дунё бозорига чиқиши учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, ихтисослаштирилган кўргазмалар, ўқув машғулотлари ва бошқа турли тадбирлар ўтказилиши ташкиллаштирилмоқда. Реклама соҳасига замонавий юқори технологик, жумладан ташқи рекламага ёруғлик диодли ва LCD-экранли воситалар кенг жорий қилинмоқда.

 

Замонавий ахборот-коммуникация ва медиа технологиялар ривожланиши, янги товарлар ва маҳсулотлар пайдо бўлиши билан реклама тушунчаси ва янги маркетинг коммуникацияси тушунчаларини бир хил талқин қилиш муаммоси юзага келаётганлиги давра суҳбати иштирокчилари томонидан қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, реклама соҳаси қонунчилиги механизмларини мунтазам такомиллаштириб бориш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини замон талабига мос келтириш, амалдаги қонунчилик талабларини сўзсиз ижросини таъминлаш, ушбу соҳада парламент назорати ва чоралари самарадорлигини ошириш долзарб вазифа ҳисобланади.

 

Давра суҳбати иштирокчиларига реклама соҳасининг жорий ҳолати ва истиқболлари, реклама бозорини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот берилди. Амалдаги қонунчилик хужжатларини такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар билан бир қаторда, Интернет тармоғидаги ҳукумат порталининг қонун хужжатларини баҳолаш тизимига жамоатчилик экпертизасидан ўтказиш учун жойлаштирилган "Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси (Norma маҳсулотига ўтиш) атрофлича муҳокама қилинди.

 

Жамоатчилик талабларига амал қилиш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан хўжалик субъектларининг реклама фаолияти ижтимоий йўналтирилган характерли, ижтимоий ахлоқ-одоб анъаналари ва меъёрларига ҳамда миллий менталитетга мослигини қонуний таъминлаш жуда муҳимлиги таъкидланди. Рухсат этилган теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлигини, телерадиодастурларни реклама билан узиш даврийлигини, Интернет тармоғида реклама тарқатиш жараёнларини самарали ҳуқуқий тартибга солиш масалалари давра суҳбати иштирокчиларининг алоҳида эътиборини тортди.

 

Фуқаролар томонидан телекоммуникациялар тармоғидан фойдаланишда истеъмолчилар хуқуқини ҳимоя қилиш, хусусан телекоммуникация тармоғида рекламани олиш фақат абонент ёки адресатнинг олдиндан розилиги бўлгандагина бундай рекламани тарқатишга йўл қўйилиши, фуқароларга телефон орқали маълумотлар бериш хизматини кўрсатишда улар томонидан сўралаётган ахборотни бергандан сўнг тақдим этилишига рухсат этиш масалалари экспертлар доирасида жонли муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Ўтказилган тадбир жараёнида иштирокчилар томонидан реклама соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан, жумладан реклама бозори мониторинги тизимини ва статистик ҳисобот тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ташқи рекламани жойлаштириш тартибига, реклама берувчилар, тайёрловчилар, тарқатувчилар ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қатъий амал қилинишини таъминлаш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

 

Давра суҳбатида Қонунчилик палатаси депутатлари, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, экспертлар, ОАВ ва реклама агентликларининг вакиллари иштирок этишди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Фуқаролар мурожаатлари – мансабдор шахслар ишининг индикаторидир

 

Оммавий ахборот воситалари катта куч ва салоҳиятга эга

 

Ноширни қўллаб-қувватлаб, тўсқинликларни бартараф этиш керак

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Солиқлар тўланганидан сўнг 2014 йил якунлари бўйича олинган фойда ягона муассисга берилса, корхона дивиденд солиғи тўловчиси ҳисобланадими?

 

Юридик шахсга берилган лицензия, таъсисчиси ўзгарганда (низомга ўзгартириш киритиш йўли билан) ўз кучини йўқотадими? Лицензияни қайта расмийлаштириш талаб этиладими, шу ўринда қандай йўл тутишимиз керак?

 

Топшириқ шартномаси бўйича корхона – вакил қандай умумбелгиланган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлайди?

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 708