Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Саноатни ривожлантириш йўлида

22.08.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда электротехника саноатининг ривожланиши: ҳолати ва истиқболлари” мавзусида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниянинг 50 дан зиёд корхонаси ичида энг илғори ҳисобланадиган “Artel” компаниясида анжуман ўтказилди.

“Artel” компаниялар гуруҳи корхоналарида “Artel” ва “Samsung” бренди остида замонавий ва рақобатбардош совутгич, музлатгич, кир ювиш машиналари, бутловчи қисмлар ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда ҳамда етти юз нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда. 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Б.НИЁЗМАТОВ, “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси раиси Э.ИМИНОВ ва бошқалар давлат раҳбари  раҳнамолигида саноат тармоқларини диверсификациялашга қаратилган изчил ислоҳотлар натижасида  электротехника  соҳаси изчил  ривожланаётганлиги ҳамда иқтисодий ва техник муаммолар самарали ҳал этилаётганлигини таъкидлашди. 

 

Бир нечта мисол келтирилди:

 

2005 йилда тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 80 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1 триллион 300 миллиард сўмга етган.  Сўнгги йилларда энергетика, нефть-газ ва тоғ-кон саноатларига, ижтимоий соҳа объектларига 1 триллион 5 миллиард сўмдан зиёд маҳсулот етказиб берилган.  Компания тизимида кабель, электротехника, маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи 40 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 30 га яқини экспорт фаолиятига жалб этилган. Ўтган йили қарийб  168 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот  экспорт қилинган.  2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ тизим корхоналарида 1 триллион 227 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, маҳаллийлаштириш даражасини эса 39 фоиздан 55%га етказиш режалаштирилган.  2030 йилгача соҳада 1 миллиард  АҚШ долларига яқин сармоя ўзлаштирилиб, 22 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.  “Ўзэлтехсаноат” компанияси томонидан 2016-2019 йилларда ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш ва қишлоққа саноатни олиб киришни жадаллаштиришга қаратилган 95 лойиҳани амалга ошириш белгиланган.  Натижада беш мингга яқин янги иш  ўрни яратилади.

 

Анжуманда электротехника саноатига доир қонунчилик базаси (жорий вақтда ўнтадан ортиқ) ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, тармоққа замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этишни  жадаллаштириш, молиявий ва техник  муаммоларини бартараф этилиши юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Қўмитамиз аъзолари ва бошқа тадбир иштирокчилари “Artel” компаниялар гуруҳи корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

 

Ўзбекистон Республикаси

 Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

 Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

 аъзоси Полянте СВЕШНИКОВ 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

"Соғлом она ва бола йили" ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди

Парламент назорати давлат бюджети ижроси самарадорлигини оширади

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот калькуляциясида ягона солиқ тўловини кўрсатиш мумкинми?

Товарларни реализация қилишда сийлов суммасига ЯСТ солинадими?

Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун устав фондини шакллантириш ҳисоб-китобида ЭКИҲ миқдори қайси сана ҳолатига аниқланади: ҳисобвараққа пул маблағлари киритилган санами ёки лицензия олиш учун ариза берилган санами?

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1293