Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Суд қарорларининг ижроси парламент назоратида

04.11.2015

Парламентнинг юқори палатаси давлат ҳокимиятининг учинчи йўналиши – суд тизимининг ривожланиши ва мукаммал ишлашига замин яратмоқда.

 

 

Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида   "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган  мажлис ўтказилди.

 

 

 

Ўрганиш  ва  танқидий муҳокама этиш чоғида қонун устуворлигини, қонунийликни таъминлашга, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич демократлаштириш ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд ҳужжатларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти  фаолияти кўриб чиқилди. Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонун ҳамда бир қатор бошқа қонун ҳужжатларининг қабул қилиниши бу борада муҳим қадам бўлди.

 

 

Сенаторлар ва бошқа мажлис иштирокчилари қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни бажаришда Суд департаменти органларининг суд ижрочилари томонидан юқорида қайд этилган Қонун нормалари талабларининг ижро этилишини таъминлашга доир муайян ишлар олиб борилаётганлигини қайд этиб ўтдилар.

 

 

Суд департаменти фаолияти ташкил этилишини такомиллаштириш ва унинг жавобгарлигини ошириш мақсадида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратишга доир самарали чора-тадбирлар кўрилди.  Жумладан, ўрганиш натижасида аниқландики, ўтган йил ва жорий  йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида суд ижрочилари томонидан жами судлар ва бошқа органларнинг 28 трлн. сўмлик 5 миллионта ижро ҳужжати ижро этиш учун қабул қилинди. Шундан амалда 15 трлн. сўмликдан зиёд 3 миллиондан ортиқ ижро иши бўйича ижро этиш амалиёти якунланди. Юқорида қайд этилган Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ қисман ундириш ёки ундирмаслик муносабати билан даъвогарларга 3 трлн. сўмликдан зиёд 1,5 миллионта ижро ҳужжжати қайтарилди.

 

 

 

Суд департаменти тизимида ушбу Қонуннинг ижро этилишини таъминлаш масаласида айрим хато ва камчиликлар мавжуд:

 

 

ижро этиш жараёнида айрим ҳудудий бошқармалар ва туман, шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан ижро ҳужжатлари талаблари бузилиши, улар томонидан асоссиз қарорлар қабул қилиниши, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ўз вақтида ижро этилмаслиги ҳолларига йўл қўйилмоқда;

 

 

Суд департаментининг суд ижрочилари, секторлари, бўлимлари ва бошқармалари фаолиятида компьютер дастурларидан ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш йўлга қўйилмаган;

 

 

малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларига етарли эътибор берилмаяпти, бу эса ўз навбатида, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари нормаларига сўзсиз риоя этилишига ўз таъсирини ўтказмоқда.

 

 

Масалани муҳокама қилиш натижасида Суд департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг, шунингдек амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш юзасидан  тегишли чора-тадбирлар кўриш зарурлиги юзасидан таклифлар билдирилди.

 

 

Кўрилган масала юзасидан Қўмитанинг  тегишли қарори қабул қилинди.

 

 

Мазкур тадбирда  сенаторлардан ташқари Бош прокуратура, Олий суд ва Олий хўжалик суди, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Парламентнинг  инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман), Суд департаментининг масъул ходимлари ҳамда   фуқаролик жамияти институтлари, ОАВнинг вакиллари иштирок этдилар.

 

 

 

 Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди

 

Асосий молиявий ҳужжат мукаммал бўлиши лозим

 

 

 

Маъруф УСМАНОВ  

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 746