Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмокда

20.10.2016

2016 йил 18 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси  томонидан “Тадбиркорлик фаолиятини  ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида Республика конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбиркорлик соҳасининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш ва тизимли равишда такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда. Хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси ҳамда «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун асосида 1219 норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, жумладан, уларнинг 156 тасини Қонунлар, 138 тасини Президент Фармони, Қарори ва Фармойишлари, 280 тасини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, 646 тасини эса турли вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ташкил этади.

 

Айнан шу мақсадлардан келиб чиқадиган вазифаларни янада чуқурлаштириш ва жадаллаштириш мақсадида 5 октябрь куни қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.

 

Тадбирда Фармон асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишларга қарши ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга йўналтирилган давлат назоратининг принципиал жиҳатдан янги қатор механизмлари жорий этилгани депутатлар томонидан алоҳида қайд этилди.

 

Фармон айниқса, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналари учун алоҳида дастак ва қўшимча имконият бўлиб хизмат қилади, чунки уларга барпо этилгандан бошлаб беш йил мобайнида улар рўйхатдан ўтказилган санада амалда бўлган солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларни қўллаш ҳуқуқи берилади.

 

Конференцияда хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланганлиги, хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”, “Давлат харидлари тўғрисида” ва “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш назарда тутилганлиги таъкидланди.

 

Шу билан бирга, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда техник талаблар (санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, стандартлаштириш ва бошқалар) каби махсус ҳужжатларни, самарасиз, эскирган ва бозор механизмларининг ўрнини эгаллаб олган нормаларни бекор қилиш юзасидан танқидий қайта кўриб чиқиш муҳим вазифалардан бири этиб белгиланганлиги ҳақида маърузачилар алоҳида тўхталиб ўтдилар.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

Алия ЮНУСОВА 

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти

 

Ички ишлар идоралари янги ҳуқуқий мақомга эга бўлади

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648