Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва сони ошмоқда

24.10.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистонда 194 “Ягона дарча” марказлари ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомиллари ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

 

Семинарда сўз олган маърузачилар мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш, эркин фаолият юритиши учун асоссиз текширувларга чек қўйиш, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

 

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Ягона марказлари томонидан 2016 йил 1 октябрь ҳолатига 76 576 давлат хизматлари кўрсатилган. Марказлар томонидан кенг кўламдаги ахборот хизматлари кўрсатиб келинмоқда, жумладан фақат 2016 йил давомида тадбиркорлик субъектларига 100 000 дан ортиқ бепул маслаҳатлар бериш хизматлари кўрсатилган. Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Ягона марказлари тизими сифатли хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган ривожланган коммуникация инфратузилмасига, шунингдек замонавий жиҳозларга эга.

 

Семинар иштирокчилари ўзларининг танқидий ва аниқ маърузаларида идоралараро ахборот алмашинуви тизимини ривожлантириш масалаларини тартибга солувчи зарурий норматив-ҳуқуқий хужжатлар ўз вақтида қабул қилиниши, шунингдек Ягона интерактив хизматлар портали билан интеграциялашган “Ягона дарча” марказлари фаолиятига оид ягона веб-сайтни яратиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

 

Тадбир якуни бўйича электрон ҳукуматни жорий қилиш ва ривожлантириш, соҳадаги қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари масалалари

 қўмитаси аъзоси Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмокда

 

Бизнес-омбудсман: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар амалиёти

 

Ҳукумат-АКТ-ёшлар

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 288