Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Ўзбекистон Ҳукумати ишининг самарадорлиги ва шаффофлиги янада ошади

10.12.2015

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси* муҳокамаси юзасидан Элбек ШУКУРОВ ва Полянте СВЕШНИКОВ, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг нуқтаи назари.

 


Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати - Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органидир, ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципларига асосланади. Мамлакат Ҳукуматининг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади

 

Қонун лойиҳаси  Адлия вазирлиги томонидан давлат раҳбарининг 2015 йил 4 ноябрдаги ва Бош вазирнинг 2015 йил 11 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига тузатишларни амалга ошириш масаласи бўйича топшириқларини ижро этиш юзасидан ишлаб чиқилган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини янада демократлаштириш, "Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" принципининг босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек Ҳукуматнинг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги вазифаларини амалга оширишдаги масъулиятини ошириш лойиҳасининг мақсади ҳисобланади. Конституциянинг 98-моддаси иккинчи қисмига киритилган тузатишлар билан Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий йўналишлари аниқлаштирилди, унинг самарали ижтимоий-иқтисодий сиёсатни олиб бориш учун жавобгарлиги белгиланди.

 

Қайд этиш жоизки, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни ҳамда Давлат бюджетидан ортиқча сарф-харажатларни талаб қилмайди.

 

Мазкур тузатишларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ҳукумат фаолиятининг муҳим устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг асосий ваколатларини янги таҳрирда баён этиш таклиф этилмоқда ("Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси).

 

Муфассал баён этганда,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

 

- барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар кўради;

 

- Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболлари ва муҳим дастурларини ҳисобга олган ҳолла Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади;

 

- юқори қўшилган қийматли, ички ва ташқи бозорларда талабга эга, рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун маҳаллий хом-ашё ва материалларни чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, техник, технологик жиҳатдан модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

 

- энг аввало, хусусий мулкни ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштироки улушини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қискартириш, кенг хусусийлаштириш, хусусий, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади;

 

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини ва инвестициялаш шарт-шароитларини вужудга келтириш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича чора-тадбирлар кўради;

 

- Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишга, банк ва молиявий институтларнинг барқарорлигини таъминлашга кўмаклашади;

 

- иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ривожи ҳамда мамлакатдаги демографик ўзгаришлар билан уйғун бўлган транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

 

- аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий қилиш, мелиоратив ва ирригация тармоқларини ривожлантириш, ер ресурсларини сақлаш ва уларни сифатини ошириш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

 

- давлат бошқарувининг замонавий усулларини жорий қилади, шу жумладан "электрон ҳукумат" принциплари асосида;

 

- давлат бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;

 

- иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширади;

 

-инсон омилини барқарор ривожлантириш, шахсни, энг аввало, ёш авлодни баркамол ривожлантириш, жамиятнинг маънавий асосларини, миллий ғоя ва мафкура принципларини, умуминсоний қадриятлар ва демократик принципларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;

 

- таълим тизиминннг сифати ва самарадорлигими ошириш ва ривожлантиришни таъминлайди, узлуксиз таълимга кенг йўл очиш учун шарт-шароитлар яратади, фан ва технологиялар ривожининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўради:

 

- маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишига, маданий қадриятларга кенг йўл очиб берилишини, фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётда тўлақонли иштирокини таъминлашга кўмаклашади.

 

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги  Қонуннинг 5-моддасини қонун лойиҳаси билан таклиф этилаётган янги таҳрирда қабул қилиш (амалдаги таҳрири 2003 йилда қабул қилинган):

 

 

- замонавий устувор вазифалардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий йўналишларини қонуний мустаҳкамлашга олиб келади: Ҳукуматнинг яқин ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ишини режалаштиришда тизимлилик ва изчилликни таъминлашга имкон беради;

 

-ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширади;

 

-қонунда белгиланган ваколатларини амалга ошириш ҳолатидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг фаолияти самарадорлигини ҳар томонлама баҳолаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиб беради.

 

Ишонамизки, Олий Мажлис Сенатининг  2015 йил 4 декабрь куни ўтказилган тўртинчи ялпи мажлисида ушбу масала ҳам кўриб чиқилиб,  таклиф этилган тузатишлар Ҳуқумат тўғрисидаги  қонунга  киритилади.

 

 

*“Norma”cайтида жойлаштирилган.

 

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш вақт талабидир

 

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2015 йил 3-4 декабрь кунлари давом этади