Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Парламент хабарлари
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси иши 2016 йил 31 март – 1 апрель кунлари давом этади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси иши 2016 йил 31 март – 1 апрель кунлари давом этади

31.03.2016

2016 йил 31 март куни соат 10 да Сенат аъзолари мажлис залида электрон шаклда рўйхатга олингандан сўнг Олий Мажлис юқори палатаси Раиси Н. Йўлдошев бешинчи ялпи мажлисни очиқ деб эълон қилди.

 

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграгандан сўнг, ялпи мажлис Котибияти ва Электрон овоз бериш тизимининг ишини назорат қилувчи гуруҳ  сайланди.  

 

Сенат Раиси  кириш сўзида  Тўртинчи сессиядан шу кунгача бажарилган ишлар, юқори палата  аъзоларининг аниқ вазифалари тўғрисида ахборот берди.  

 

Ялпи мажлис кун  тартибига 14 та масала  (шу қаторда 4 та Қонун):

 

-“Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида

 

- “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида (янги таҳрири)

 

-“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида

 

- “Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Уставини ратификация қилиш  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида

 

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси тўғрисида 

 

- Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг  қўмитанинг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида

 

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўтган  йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида

 

- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида

 

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг  2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида

 

- Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик суди таркибига  ўзгартиш киритиш тўғрисида

 

ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар киритилмоқда.

 

Бешинчи ялпи мажлисда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, Бош прокурор, Конституциявий суд , Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари ҳамда  айрим  фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва  ОАВ иштирок этмоқда.

Маъруф УСМАНОВ

 

Мавзу бўйича материаллар: 

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Қонун муҳокама жараёнида мукаммаллашади

 

Қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратурага топширилади