Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ўзбекистонда миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш - энг муҳим йўналишлардан бири!

10.12.2015

Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ ва Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоларининг маълумоти.

 

 

Алоқа ва ахборот технологияларини ривожлантириш борасида олиб борилган устувор сиёсат соҳага замонавий илғор технологияларни кенг жорий этиш, бу борадаги эҳтиёжни тўлиқ қондириш мақсадида соҳа ривожига қаратилган мукаммал қонунчилик базасини яратишдан иборат бўлди.

 

Ҳозирги кунда алоқа ахборот-коммуникация соҳасини тартибга солувчи бир нечта қонунлар мавжуд. Жумладан, “Алоқа тўғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги, “Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари бугунги кунда амалиётга кенг татбиқ этилмоқда.

 

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1989-сон қарори билан тасдиқланган “2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури” соҳани жадал ривожланишида муҳим қадам бўлди десак муболаға бўлмайди.

 

Комплекс дастур доирасида кенг полосали абонент тармоқларни кенгайтириш, телефон тармоқларини янги технологиялар асосида модернизация қилиш, рақамли телевидение тармоғини ва мультимедиа хизматларини ривожлантириш, ахборот-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш назарда тутилган.

 

Бугунги кунда телефон алоқа хизматидан фойдаланаётган абонентлар сони 24 млн.дан зиёд бўлиб, шундан 21,6 млн.дан ортиғи мобил алоқа, 2,5 млн. эса стационар маҳаллий телефон алоқа абонентларини ташкил этади. Интернетдан фойдаланувчилар эса жами 12 млн.ни ташкил этса, 11,5 млн. мобил, 540,5 мингтаси симли Интернетдан фойдаланиб келмоқда. Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, мамлакатимиз аҳолисининг 80 фоизи телефон алоқасидан фойдаланаётган бўлса, 1/3 қисми Интернет Жаҳон ахборот алоқа тизимидан мунтазам фойдаланиб келмоқда.

 

Бундан ташқари, аҳолининг аналог телевидение билан қамрови 100 %ни ташкил қилса, рақамли телевидение билан қамрови 54,3 %ни ташкил этмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, комплекс дастур ижроси натижасида 494 та телеузаткичлар ўрнатилиши билан мамлакатимиз аҳолисининг 100 %и  рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш имконияти туғилади. Мультимедиа хизматларини ривожлантириш орқали 2020 йилга келиб 20 дан ортиқ янги хизмат турлари жорий этилади, шунингдек, телефон тармоқларида ҳам NGN технологияси асосида тармоқни кенгайтириш, IP ва видео телефония хизматларини жорий этиш ва хизматлар сифати оширилади.

 

Мамлакатимизда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ва тадбиркорларни ривожланишига қулай шароитлар яратиш, қолаверса, давлат идоралари ва тадбиркорлар ўртасидаги маълумотлар алмашиш механизмларини жорий этишда Миллий Интернет сегментини ривожлантириш, маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Юқорида қайд қилинган дастур доирасида катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, “Электрон ҳукумат” тизими ва тадбиркорлик субъектлари базаларини жойлаштириш имкониятини яратиш бўйича 30 минг Гбайт ҳажмга эга бўлган марказларни яратиш, вилоятларгача 40 Гбит/с, туманларгача 10 Гбит/с тезликда маълумотлар узатишнинг магистрал тармоғини яратиш ишлари 2015-2016 йилларда амалга ошириш белгиланган.

 

Шу билан бирга, “Электрон ҳукумат” тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига, хусусан тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив хизматлар кўламини янада кенгайтириш ҳам бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига киради. Барчамизга маълумки, интерактив давлат хизматлари ягона портали (www.my.gov.uz) 2013 йилнинг июль ойида ишга туширилиб, дастлаб 40 га яқин давлат интерактив хизматлари кўрсатилган бўлса, бугунги кунга келиб 250 дан зиёд интерактив хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Ҳозирда мазкур порталдан фойдаланувчилар томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш, давлат органи раҳбарияти қабулига ёзилиш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат божхона қўмитаси хизматларидан кўпроқ фойдаланилмоқда.

 

Соҳа ривожи учун етук малакали мутахассисларни тайёрлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

 

Бу борада Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг Қарши, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларидаги филиалларининг аҳамияти беқиёсдир. Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларида 10 467 нафар талабалар, шу жумладан бакалаврда 10 027 нафар, магистратурада 440 нафар талабалар таълим олишмоқда.

 

АКТ соҳасида ўрта-махсус таълим бўйича кадрларни тайёрлаш 72 та алоқа, ахборот ва компьютер технологиялари йўналиши бўйича ихтисослаштирилган коллежларда амалга оширилмоқда. Ихтисослаштирилган ўрта-махсус таълим бўйича малакали кадрларни тайёрлаш таълим ва мутахассисликнинг 5 та “Компьютер инжиниринги», «Дастур инжиниринги», «Телекоммуникация технологиялари», «Почта алоқаси технологияси», «Телевидение, радиоалоқа и радиоэшиттириш» йўналиши бўйича амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 мартдаги 2155-сон қарорига асосан Жанубий Корея Республикасининг Инха университети ташкил этилди. Бу ерда ёшларимиз “Компьютер инжиниринги” ва “Дастур инжиниринги” йўналишлари бўйича таҳсил олишади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёзги таътил давомида 12 нафар талаба Кореядаги Инха университетининг ёзги лагерларида дам олиш билан бирга у ерда таҳсил олаётган талабалар билан тажриба алмашиш, ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечириш имкониятига эга бўлмоқдалар.

 

Мухтасар қилиб айтганда, яқин келажакда Ўзбекистон аҳолиси, ҳаттоки энг чекка ҳудудларда ҳам замонавий ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, рақамли телевидение хизматларидан фойдаланган ҳолда ахборот олиш, Интернет глобал ахборот тармоғи орқали интерактив хизматлар кўрсатишни янада такомиллаштириш мамлакатимиз  ривожланиш стратегиясининг муҳим мақсадларидан бири бўлиб хизмат қилади.

 

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Телекоммуникациясиз  ривожланиш  бўлмайди!


Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: бухгалтерия ҳисобида ўзгаришлар


Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2015 йил 3-4 декабрь кунлари  давом этади

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1453