Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Фойдали ахборот

09.04.2015

Ҳафта маслаҳати

 

 

Агар сизнинг танишингиз, ҳамкасбингиз ёки қариндошингиз сиздан қарзга катта миқдорда пул сўраса ёки маблағни сиз қарзга олмоқчи бўлсангиз қарз суммасини, қайтариш муддатини олдиндан аниқ келишиб олиш лозим ва буни тилхатда кўрсатиш керак.

 

 

Қандайдир вақтдан кейин сиз қарз олган суммадан кўра кўпроқ пулни сиздан қайтаришни талаб этмасликлари учун  тилхат расмийлаштирилади. Тилхат эркин тарзда ёзилади, уни тузиш учун ягона меъёрлар мавжуд эмас.

Шунинг учун биз қуйидагиларни тавсия этамиз:

 

 

1.      Аввало тилхатни нотариусда тасдиқлаш ёки тасдиқламасликни аниқлаб олинг. Қонун бўйича бу мажбурий эмас, аммо нотариал тасдиқланган тилхат судда юридик ҳужжат сифатида катта салмоққа эга.  Қўлда ёзилган тилхат, агар у судга тақдим этилган тақдирда, графологик экспертизага юборилиши мумкин. Бунинг устига тилхатни тўғри тузилишига нотариус жавобгар бўлади. Бироқ унинг хизматига, албатта, ҳақ тўлаш зарур бўлади.

 

2.      Қарз олувчи бутун тилхатни қўлда ёзиши керак, уни принтерда чоп этиб шунчаки имзолаши керак эмас. Агар қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, биргина имзо орқали унинг шахсини идентификациялаш қийин бўлади.

 

 

3.      Тилхат ўзида пул маблағи ёки мол-мулкни олувчи ва топширувчи тўғрисида тўлиқ маълумотларни, яъни паспорт маълумотларини (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхат манзили, паспорт рақами ва серияси, қачон ва ким томонидан берилгани) сақлаши керак, шу ернинг ўзида томонлардан ҳар бирининг ҳақиқатда яшаш манзиллари кўрсатилади.

4.      Иккита манфаатдор бўлмаган гувоҳни таклиф қилиш ортиқчалик қилмайди. Уларнинг битимда иштирок этганликлари далилини тилхатда сўров маълумотларини қўлда ёзиб кўрсатган ҳолда акс эттириш керак (ФОИ, яшаш жойи), бу уларнинг имзолари билан тасдиқланади. Қарзни ундириш юзасидан судга мурожаат қилганда гувоҳлар кўрсатма беришлари ва битимни тузиш далилини тасдиқлашлари мумкин.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1270