Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Алоҳида бўлинмалар учун солиқ алоҳида тўланади

09.03.2017

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон Қарорининг 15-банди ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Эндиликда тайёр маҳсулот чиқарган ҳолда ишлаб чиқариш технологик жараёнининг якунловчи босқичлари амалга ошириладиган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (АБ) учун солиқ АБ жойлашган жой бўйича алоҳида тўланади.

 

Юридик шахснинг айрим функцияларини бажарувчи, жойлашган жойи бўйича турғун иш ўринлари билан жиҳозланган ҳудудий алоҳида бўлинма юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси деб эътироф этилади.

 

АБларга эга бўлган юридик шахслар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай ДСҚ ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга киритилган юридик шахслар беш кун муддатда солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича солиқ органлари томонидан хабардор қилинади.

 

Ушбу Рўйхатга юридик шахсларни киритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ҳудудий молия ва солиқ органлари билан биргаликда АБларга эга юридик шахсларни аниқлаш мақсадида тизимли равишда хатлов ўтказилади.

 

Ушбу Низомнинг амал қилиши мустақил солиқ тўловчи ҳисобланган алоҳида мол-мулк берилган ва мустақил балансга эга АБларга татбиқ этилмайди.

 

АБ жойлашган жой бўйича қуйидаги солиқлар тўланади:

  • фойда солиғи;
  • ЖШДС;
  • ҚҚС;
  • акциз солиғи;
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
  • ЯСТ.

 

АБ бўйича солиқларни тўлаш мажбурияти шундай АБга эга юридик шахснинг ўзига юклатилади. Бунда АБга тўғри келадиган солиқлар улуши шу АБ жойлашган жой бўйича ДСИга тўланади.

 

Масалан, агар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган юридик шахс Самарқанд шаҳрида АБга эга бўлса, АБга тўғри келадиган солиқлар улушини юридик шахс Самарқанд шаҳри ДСИга тўлаши керак.

 

Юқорида кўрсатилган солиқлар бўйича АБ жойлашган жой бўйича ДСИга солиқ ҳисоботи ҳам топширилади. Агар АБ ва юридик шахс битта туманда жойлашган бўлса, АБ бўйича тегишли йиғма солиқ ҳисоботи тузилади. АБ бўйича солиқ ҳисоб-китоблари шакллари мазкур Низомга иловаларда келтирилган.

 

АБга тўғри келадиган солиқ улуши қуйидаги тартибда аниқланади:

 

Фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва ЯСТ бўйича

 

АБга тўғри келадиган солиқлар улуши умуман юридик шахс бўйича иш ҳақига харажатларда ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматида мос равишда ушбу алоҳида бўлинманинг иш ҳақига харажатлари ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади.

 

Солиқлар улушларини аниқлаш формуласи қуйидагича:

 

АБ солиқ улуши (%да)=(ИҲФ аб/ИҲФ жами*100 + АВаб/ АВ жами*100)/2

 

Бунда:

 

ИҲФ аб — юридик шахснинг АБга тўғри келадиган иш ҳақига харажатлар;

 

ИҲФ жами — умуман юридик шахс бўйича иш хақига харажатлар; 

 

АВ аб — юридик шахснинг АБга тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати; 

 

АВ жами — умуман юридик шахс бўйича асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати. 

 

АБга тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, ушбу АБ жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаси аниқланади:

 

АБ солиқ суммаси = Солиқ суммаси (ҳаммаси) х АБ солиқ улуши (%да)  

 

ЖШДС

 

АБ жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ЖШДС суммаси ушбу АБда банд бўлган ишчиларга ҳисобланадиган ва тўланадиган, даромад суммасидан келиб чиқиб аниқланади.

 

ҚҚС

 

АБга тўғри келадиган ҚҚСнинг улуши юридик шахс бўйича жами товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма ва моддий харажатларда мос равишда ушбу АБнинг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси ва моддий харажатларининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади.

 

АБ ҚҚС улуши (%да)=(АР аб/АР жами*100+МХ аб/МХ жами*100)/2

 

АРаб — АБ бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма; 

 

АРжами — умуман юридик шахснинг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси; 

 

МХ аб — АБ бўйича моддий харажатлар; 

 

МХ жами — умуман юридик шахс бўйича моддий харажатлар. 

 

АБ ҚҚС суммаси = ҚҚС суммаси (ҳаммаси) х АБ ҚҚС улуши (%да)

 

Акциз солиғи

 

АБ жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси АБга тўғри келадиган солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб аниқланади.

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ


АБ жойлашган жой бўйича бюджетга тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммаси ушбу АБ томонидан кавлаб олинган тайёр маҳсулотлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.

 

АБни ҳисобга қўйиш


АБга эга юридик шахс ҳисобга олиш жойидаги ДСХ органларида ҳисобга қўйиш билан бирга солиқ тўловчи сифатида АБлар жойлашган жой бўйича ҳисобга туриши шарт. Буни АБларга эга юридик шахслар рўйхатига киритилганлиги ҳақида хабарнома олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай амалга ошириш зарур.

 

Музаффар Мирзағаниев,

экспертимиз.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах